Даҳшатли жангда Бельгия ғолиб бўлди
02 июл 2014 03:53
Новости
Даҳшатли жангда Бельгия ғолиб бўлди
Нимчорак финалнинг сўнгги баҳси ҳам мухлисларни сўнгги сонияларгача катта ҳаяжонда ушлаб тура олди. Бельгия ҳамда АҚШ жамоалари ўртасида кечган беллашувда кўп кузатилаётган ҳолат руй берди.
Бу ўйинда ҳам ғолиб номи асосий дақиқаларда аниқланмади. Жамоалар 90 дақиқа бир-бирларига етарлича қаршилик кўрсатишди, лекин гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Қўшимча бўлимнинг дебютидаёқ Де Бруйне ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди, 1:0.
Орадан кўп ўтмасдан қўшимча таймда майдонга туширилган Ромело Лукаку ўзининг аниқ зарбаси билан орадаги фарқни иккита етказди.
АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн тезда жамоа таркибида ўзгариш киритди. Бедоя ўрнига илк бор мундиалда майдонга туширилган ёш истеъдод соҳиби Жулиан Грин устози ишончини оқлади. Жарима майдончаси ичида осон бўлмаган вазиятда тўпга аниқ зарба бера олган Грин ҳисобни қисқатиришга эришди, 2:1.
АҚШ ҳужумлар сонини ошириб борди. Бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Лекин Жонс, Демпсей, Бредлиларнинг зарбаларига бирозгина аниқлик етишмади.
Шундай қилиб Марк Вильмотс шогирдлари осон бўлмаган ўйинда катта жасорат кўрсатиб ғалабани ўз қўлларида сақлаб қолишди ва чорак финалга йўл олишди.
Бельгиянинг чорак финалдаги рақиби Аргентина ҳисобланади. Бу жамоалар 5 июль куни ўзаро тўқнаш келишади.
ЖЧ-2014. Нимчорак финал.
Бельгия - АҚШ 2:1
2 июль. 01:00
Бош ҳакам: Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Ёрдамчи ҳакамлар: Редоуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити).
Голлар: Де Бруйне (93), Лукаку (105), Грин (107)
Бельгия:
Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витсель, Де Бруйне, Феллайни,
Азар (Чадли, 111), Мертенс (Миральяс, 61), ван Буйтен, Ориги (Лукаку
91).
АҚШ: Ховард, Гонзалез, Бредли, Беслер, Бислей,
Демпсей, Бедоя (Грин, 105), Жонес, Зуси (Вондоловски, 73), Камерун,
Жонсон (Йедин, 32).
Огоҳлантиришлар: Камерон (18), Компани (42).
Комментарии