ЦСКАдан трансфер тақиқи қачон олинади? "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси жавоб берди
06 дек 21:49
Новости
ЦСКАдан трансфер тақиқи қачон олинади? "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси жавоб берди
"ФИФА сайти маълумотига кўра, ЦСКА клубига 2024 йилнинг 14 ноябридан трансферлар тақиқи қўйилди. ФИФА Регламентига қарайдиган бўлсак, бу футболчининг жамоа таркибига қўшиб олиниши ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишини тақиқлайди ва жамоа футболчиларининг ЦСКА ПФКдан кетиб, бошқа жамоага ўтишига тўсқинлик қилмайди. Бошқача сўз билан айтганда, футболчиларнинг ва Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКАдан кетишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Фақатгина икки клуб келиша олиши ва бунга футболчи рози бўлса кифоя.
Лекин ЦСКАнинг бундай йўл тутиши жуда қийин, чунки клуб кетадиган футболчининг ўрнини тўлдира олмайди ва янги футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.
ЦСКАнинг алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдонинг маълумотига кўра, клубнинг "Херенвен" билан қарздорлиги бўйича баҳс кетган. Қарзни эса уч томонлама шартномага кўра, ЦСКАдан Никола Влашични сотиб олган "Вест Хэм" тўлаши керак бўлган.
Табиийки, ФИФА қарорига кўра "Херенвен"га тўлаб берилган тақдирда ЦСКАдан ушбу тақиқ олиб ташланади. Бунинг учун "Вест Хэм" клуби ЦСКА олдидаги қарзини бартараф қилиши керак бўлади", - деди "Sila Lawyers" ҳуқуқшуноси Сергей Лисенко.
Комментарии