RU

Последние новости

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат Новости

Coca Cola Tour. Мессининг "Олтин тўп"лари — "Барселона" клуби музейига сайёҳат

Европага саёҳатимиз доирасида Каталониянинг "Барселона" клуби уй стадионига бордик.

"Барселона" машҳур қилган Барселона шаҳри анча чиройли ва шу билан бирга хунук табиатли инсонларга тўлиб кетибди.  Бежизга клуб "ранглиларни" очиқчасига байрамлари билан табрикламас экан, шаҳарда улар шу қадар кўпки, яна бу ерга келиш фикридан қайтдим. Лекин уларни олиб ташласангиз, бу дунёдаги энг чиройли ва тартиб билан қурилган шаҳарлардан бири ҳисобланади.




Табиийки бу ерга келиб "Ноу Камп"дан хабар олмасдан илож йўқ. Стадион деярли ярмигача бузиб ташланган. Дастлабки режага кўра реконструкция ишлари йил сўнггига қадар битирилиши керак эди. Кейинчалик муддат ўзгарди, агар иш яхши кетса 2026 йилга келиб жамоа яна ўз майдонида ўйнайди.

Жамоанинг музейи ҳам қисқартирилган тартибда ишлаяпти. Кўплаб томошабоп буюмлар йўқ. 1992 йил айнан Барселона Олимпиадасида афсонавий Оксана Чусовитина йирик мусобақадаги биринчи медалини ютган эди. Бўлиб ҳам, олтин! Афсус у жароҳати туфайли Париж Олимпиадасида қатнаша олмайдиган бўлди.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell


 

Лионель Мессининг ютган "Олтин тўп"лари


"Барселона" ютган Чемпионлар лигаси кубоклари


Марҳум Йохан Кройф учун аталган бурчак


Карлес Пуйоль ва Роналдиньо "бирга" суратга тушиб олдим



Роберт Левандовскининг сотувдаги формалари 


"Барселона"нинг янги стадиони мана шундай бўлади




Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика