Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ва энг кам аниқ зарба Тошкент клубларига тегишли
10 июл 2023 19:15
Новости
Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ва энг кам аниқ зарба Тошкент клубларига тегишли
Бироз аввал биринчи даврада энг кўп зарба йўллаган жамоалар ҳақида сўз юритгандик. Ҳозир эса энг кўп аниқ зарба йўллаган жамоалар рейтингини шакллантирдик. Унга кўра, Тошкент вилоятининг ОКМК клуби энг яхши кўрсаткичга эга саналади. Олмалиқликлар ҳисобида 69 та аниқ зарба мавжуд. Бу борада иккинчи кўрсаткич Наманганнинг "Навбаҳор" клубига тегишли. Водий жамоасида 63 та аниқ уриниш мавжуд. "Сўғдиёна" эса бу рақам 61 тани ташкил этади.

Аниқ зарбалар борасида энг нохўш кўрсаткич эса Тошкент шаҳрининг "Олимпик" клубига тегишли. Тимур Кападзе шогирдлари жами 38 марта рақиб дарвозаси томон аниқ зарба йўллаган. "Бухоро"да бу кўрсаткич 40 тани ташкил этса, "Турон" 41 марта мўлжални тўғри чамалаган.

Миржалол Қосимов шогирдлари бир ўйинда энг кўп аниқ зарба йўллаш борасида ҳам илғор саналади. "Сурхон"га қарши дастлабки ўйинда ОКМК 11 та аниқ зарба йўллашнинг уддасидан чиққан.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии