RU

Последние новости

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  5 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  98 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1090 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп мухлис водийда, энг ками эса... Новости

Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп мухлис водийда, энг ками эса...

Coca Cola Суперлигасининг биринчи даврасидан кейин стадионга ташриф буюрган томошабинларга оид кўрсаткичларни баҳам кўрамиз.

Албатта, кўрсаткичлар нисбий саналади, чунки бир мухлис жамоаси иштирокидаги барча ўйинга кириши мумкин ёки кишилар ўзгариб туриши мумкин. Шу боис, фақат стадионга келган ишқибозлар келтирган сон бўйича рейтинг шакллантирдик.

Ярим мавсум давомида "Навбаҳор" иштирок этган учрашувларга энг кўп мухлис ташриф буюрган. Наманганликларнинг мезбон ва меҳмон сифатидаги ўйинларига жами 139400 томошабин келган. 

"Нефтчи" қатнашган уй-сафар ўйинларига эса жами 108601 томошабин қадам ранжида қилган. Бу борада учинчи кўрсаткич "Бухоро"га тегишли. Кўҳна шаҳар жамоаси қатнашган баҳсларни 66017 нафар мухлис кузатган.

Энг ёмон кўрсаткич эса "Сурхон"га тегишли. Ўзи тегишли бўлган вилоятда ўнамаётган клуб иштирокидаги беллашувлар жами 22055 нафар одамни жалб қилган. ОКМКда бу кўрсаткич 30719 кишини ташкил этади. "Сўғдиёна" қатнашган барча ўйинларга эса 39908 нафар мухлис келган.

Шунингдек, ўз майдонидаги ўйинларни томошабин жалб қилишда ҳам рўйхат унчалик ўзгаришга учрамаган. Наманган марказий стадионига жами 89378 томошабин келган бўлса, "Нефтчи" мезбонлигидаги баҳсларга 77573 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Қуйи поғонадаги "Сурхон"нинг Тошкентдаги ўйинларини жами 3617 мухлис кузатган. "Олимпик" мезбонлигидаги баҳсларни эса жами 6604 киши томоша қилгани қайд этилган.

Илк даврада энг кўп томошабин "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашувига ташриф буюрди. Фарғонадаги тўқнашувни 19191 нафар ишқибоз кузатган.

Энг кам мухлис эса "Олимпик" — ОКМК учрашувига ташриф буюрган. Учрашувни 212 киши стадиондан кузатган.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика