RU

Последние новости

01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  0 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  0 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  1 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0

Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Пахтакор" Бекободда чемпионликни расмийлаштириши мумкин, "Навбаҳор" Жиззахда ўйнайди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Пахтакор" Бекободда чемпионликни расмийлаштириши мумкин, "Навбаҳор" Жиззахда ўйнайди

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

18:00 - “Металлург” – “Пахтакор”
Ҳакамлар:
Равшан Абдивоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Олим Тўйчибоев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шохрух Саид

Бу мавсумда умуман мағлуб бўлмаган "Пахтакор" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа охирги икки турда "Навбаҳор" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушиб, мағлуб бўлмади.

"Пахтакор" ва "Металлург" Ўзбекистон чемпионатида жами 45 марта тўқнаш келишган. 37та учрашувда "шерлар" зафар қучишган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган ва 4 марта бекободликлар 3 очкони қўлга киритишган.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган баҳсда "шерлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўшанда Драган Черан дублга эришган бўлса, бекободликлар сафида Исломбек Исоқжонов гол урганди.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўзаро 7та ўйиннинг барчасида "Пахтакор" ғолиб бўлиб келмоқда. Сўнгги марта 2016 йил "Металлург" "Пахтакор"ни мағлуб этган. Агар "Пахтакор" бугун ғалаба қозонса расман муддатидан олдин чемпион бўлади.

Металлург

Аббос Отаханов - 26', Зохид Абдуллаев - 77'

Суперлига. Тур 20

21/09/2019, 18:00

2
:
1
Завершен

Пахтакор

Достонбек Хамдамов - 78'

45'
90'
26'  Аббос Отаханов
28'  Станислав Андреев
46'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзодбек Гофурбеков)
76'  Дониер Усманов (Зохид Абдуллаев)
77'  Зохид Абдуллаев
37'  Бобур Аскаров
42'  Фаррух Сайфиев
62'  Марат Бикмаев (Ҳусниддин Гафуров)
74'  Драган Черан (Игорь Сергеев)
78'  Достонбек Хамдамов
78'  Хожиакбар Алижонов



18:00 - “Сўғдиёна” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Иккинчи даврада умуман мағлуб бўлмай келаётган "Сўғдиёна" ўз майдонида икки турдан буён фақат мағлубият аламини тотиб кўраётган "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 6та ўйинга етди (4 ғалаба ва 2 дуранг). "Лочинлар" эса 218 дақиқадан буён рақиблар дарвозасига йўл топа олишмаяпти. "Сўғдиёна"нинг "қуруқ серия"си эса 200 дақиқага етди. "Навбаҳор" охирги 6та ўйинда атига битта гол урди холос.

Ўзбекистон чемпионати доирасида бу икки жамоа жами 47 марта тўқнаш келишган. 24та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 6 марта дуранг кузатилган ва 17та баҳсда жиззахликлар устун келишган. Эътиборлиси мана шу 17та ғалабанинг ҳаммаси Жиззахда қайд этилган экан.

Биринчи даврада Наманганда кечган ўзаро тўқнашувда "Навбаҳор" 3:1 ҳисобида ғолиб чиққан. Ўшанда Славко Лукич ҳисобни очган Александр Касьян дублга эришганди. Иккинчи таймда "Сўғдиёна" сафида Санжар Рашидов ҳисобни қисқартирган эди.

Согдиана

Суперлига. Тур 20

21/09/2019, 18:00

0
:
0
Завершен

Навбахор

45'
90'
50'  Элер Орифов
66'  Сардор Кулматов
74'  Джасур Хасанов О (Жамшид Болтабаев)
51'  Джахонгир Мехмонов
60'  Иван Соловьёв
87'  Иван Соловьёв

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика