RU

Последние новости

13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  2 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  4 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  18 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  7 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  17 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  10 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  39 06:52«Навбаҳор» стадионига янги раҳбар тайинланди  3

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" сафардаги илк ғалабасини Яйпанда қўлга киритди Новости

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" сафардаги илк ғалабасини Яйпанда қўлга киритди

Coca Cola Суперлиганинг 7-тури доирасидаги "Турон" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди.


“ТУРОН” (Яйпан) - “НАВБАҲОР” (Наманган)  - 0:2  

Coca Cola Суперлига. 7-тур 

23.04.2023 (якшанба)

“Ўзбекистон” стадиони. Яйпан | 18:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Лочин Долимов;

VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов;

AVAR ҳаками: Зиёдулло Абдураҳмонов;

Назоратчи: Тимур Абдуллаев;

ЎзПФЛ комиссари: Бекзод Арипов.

Голлар: Йован Жокич 47, - 0:1. Остон Ўрунов 63, - 0:2 (Темурхўжа Абдуҳолиқов).

Голга айланмаган пенальти: Жамшид Искандеров 90 (дарвозабон).

"Турон": 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов (11. Шоҳназар Норбеков, 46), 14. Хуршидбек Мухторов (18. Абдуғани Камолов, 83), 15. Никола Кумбурович, 19. Сардор Абдураимов (5. Марлен Чобанов, 77), 21. Азамжон Алиев, 22. Душан Стоилкович (88. Милан Бойович, 83), 44. Анри Чичинадзе, 49. Закария Бегларишвили (17. Қувондиқ Рўзиев, 60), 55. Хушнудбек Авилов, 77. Билолхон Тошмирзаев.

Захирадагилар: 1. Достонбек Тўхтабоев, 9. Азиз Ибрагимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 40. Абега Энянг Нгу, .

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Остон Ўрунов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброрбек Исмоилов, 21. Темурхўжа Абдухолиқов (11. Шохруз Норхонов, 90+3), 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Ҳошимов, 77. Асадбек Собиржонов.

Захирадагилар: 46. Хуршид Ходжаев, 9. Фарруҳ Икромов,  27. Шахбоз Жўрабеков, 31. Лука Чермель, 39. Шоҳруҳ Худойберганов, 70. Бекзоджон Насимов, 96. Усмонали Абдукаримов, 98. Давронбек Олимжонов.

Огоҳлантиришлар: Никола Кумбурович 26, Давронбек Ҳошимов 50,

Четлатиш: Жамшид Болтабоев 71.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ





90+5. Ўйин тугади, "Турон" - "Навбаҳор" 0:2

90+3. Ўзгариш. "Навбаҳор". Абдуҳолиқов ўрнига Шохруз Норхонов тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. ЗАРБАААА! Искандеровнинг пенальтидан тепган тўпини Давронов қайтарди! Қайтган тўпни Жамшид ноаниқ тепди!

89. ПЕНАЛЬТИ! Остон Ўрунов пенальти ишлади 

83. Ўзгаришлар. "Турон". Мухторов ва Стоилкович ўрнига Камолов ва Бойович тушди

77. Ўзгариш. "Турон". Абдураимов ўрнига Чобанов тушди

76. ЗАРБА! Шоҳназар Норбеков ҳозир яқин масофадан зарба берди, бироз ноаниқ! 

71. ЧЕТЛАТИШ! Жамшид Болтабоевга ВАР ёрдамида қизил карточка кўрсатилди 

70Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда

63. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОСТОН ЎРУНОВ 0:2! Ўрунов тезкор рейдидан кейин бирга бир вазиятдан гол урди!

60. Ўзгариш. "Турон". Бегларишвили ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди

50. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Давронбек Ҳошимов

47. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЙОВАН ЖОКИЧ 0:1. Исмоиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, Жокич эса уни деярли бўш дарвозага йўллади! 

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Турон". Абдурашидов ўрнига Норбеков



45+3. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+2. Хавфли вазият! "Турон"нинг яна бир ҳужуми учта зарба билан тугади, учала зарба ҳам ҳимоячиларга тегиб қайтди

45+2. УХХХ! "Турон"нинг ҳужуми, Юсуповнинг хатосидан кейин Стоилкович зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди

45+1. ЗАРБА! Аброр Исмоиловнинг кучли зарбаси ўта ноаниқ кетди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБА! "Турон"да жарима тўпи, Абдураимовнинг зарбасидан кейин тўпни Юсупов эгаллаб олди

40. "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Абдуҳолиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди. Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бор экан



36. "Турон"нинг тезкор қарши ҳужуми, аммо Стоилковичнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

32. ЗАРБАААА! Искандеровнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Давронов сейв намойиш этди!

31. Хавфли вазият! Жокич яна хато қилди, Закария эса жарима майдонига яқинлашиб ўта ноаниқ зарба берди! 

26. Огоҳлантириш. "Турон". Никола Кумбурович

24. ЗАРБА! Исмоиловнинг узатмасидан кейин Абдуҳолиқов боши билан зарба берди, ноаниқ!

21. ЗАРБА! Асадбек Собиржоновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Давронов тўпни ушлаб олди!

10. УХХХХ! "Турон"нинг ҳужуми, Стоилковичнинг зарбасига Абдураимов ета олмади! 




9. ЗАРБАААА! Абдуҳолиқовнинг зарбасидан кейин Давронов тўпни ушлаб олди

6. Хавфли вазият! Бугун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаётган Жован Жокич ҳозир хатога йўл қўйди, аммо "Турон" бу вазиятдан фойдалана олмади 

4. УХХХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, ўнг томондан узатилган тўпни Абдуҳолиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика