RU

Последние новости

21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  7 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 19:05Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон – Тожикистон (онлайн ҳисоб)  0 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   21 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  13 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0 16:36Расман: Мората – "Милан" футболчиси!  3 16:20"Бухоро"нинг 3 нафар футболчиси жамоадан кетди  1 15:53Сержи Роберто фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи  3

Coca Cola Суперлига. Олмалиқда 6та гол урилган баҳсда ОКМК яна "Металлург"га мағлуб бўлди Новости

Coca Cola Суперлига. Олмалиқда 6та гол урилган баҳсда ОКМК яна "Металлург"га мағлуб бўлди

Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги ОКМК - "Металлург" баҳси бошланди.

ОКМК - "Металлург" 2:4 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Достон Раҳмонов

VAR: Фирдавс Норсафаров

АVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Гол: Ризо Яздандўст (Сардор Абдураимов) 23, Шаҳзод Убайдуллаев 27. 0:2, Хуршид Ғиёсов (пенальти) 35, 1:2, Шаҳзод Убайдуллаев (Забиҳилло Ўринбоев) 48, 1:3, Акром Комилов (Хуршид Ғиёсов) 64, Забиҳилло Ўринбоев (Шаҳзодбек Ғофурбеков) 80

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 4. Миржамол Қосимов (15. Ойбек Рустамов, 46), 5. Анзур Исмоилов (3. Сардор Раҳмонов, 84), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 9. Рубен Санчес ( 2. Акрамжон Комилов, 63), 10. Ҳуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Мартин Боакье (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 88. Сиаваш Ҳақназарий.

Захирадагилар: 12. Дилшод Ёқубов, 25. Валижон Раҳимов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 24. Мурат Эрматов, 34. Улуғбек Суннатов.

"Металлург": 87. Акмал Ортиқов, 3. Даниал Махини, 4. Керим Палич, 8. Искандар Шайқулов, 9. Забихилло Ўринбоев (11. Дамир Темиров, 90+8), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 15. Сардор Абдураимов (23. Беҳруз Шодмонов, 90+8), 17. Ризо Яздандўст (6. Худойшукур Сатторов, 75), 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 77. Шаҳзодбек Убайдуллаев (20. Далер Шарипов, 75), 97. Муҳаммадали Алиқулов.

Захирадагилар: 12. Александр Лобанов,  18. Сарвар Абдуҳамидов, 19. Эргаш Исмоилов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 70. Алишер Ҳайруллаев.

Огоҳлантириш: Ризо Яздандўст ("Металлург") 53, Искандар Шойқулов 90, Шаҳзод Ғофурбеков 90+3, 90+4. 

Четлатиш: Шаҳзод Ғофурбеков 90+4. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+8. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Сардор Абдураимов ўрнига Беҳруз Шодмонов, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Дамир Темиров тушди. 

90+4. ЧЕТЛАТИШ. Шаҳзод Ғофурбеков иккинчи сариқни ҳам олди ва четлатилди. 

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ, "Металлург" Шаҳзод Ғофурбеков

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. Искандар Шойқулов, "Металлург"

84. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Анзур Исмоилов ўрнига Сардор Раҳмонов, Мартин Боаке ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов тушди. 

80. ГОЛ. "Металлург" бугун Олмалиққа астойдил гол ураман, деб келгани аниқ. Ғофурбековнинг қанотдан берган узатмасини Забиҳилло Ўринбоев жарима майдончаси ичида қабул қилиб олиб голга урди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Резод Яздандўст ўрнига Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнига Далер Шарипов майдонга тушди. 

74. ЗАРБА. Турсуновнинг зарбаси хавфли тус олди. Ҳужумлар навбати тугамаяпти.

73. Ўйиннинг темпи юқори. Интрига эса ҳали йўқолмаган. 

66. ГОЛ. Акрамжон Комилов ҳисобни қисқартирди. 

64. ЎЗГАРИШ. Рубен Санчес ўрнига Акром Комилов тушди. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Ризо Яздандўст. 

51. Гол инобатга олинди. Ўйин давом этади. 

50. ВАР ҳакамлар гуруҳи вазиятни кўриб чиқмоқда. Убайдуллаевда ўйиндан ташқари ҳолат бўлиши мумкин. Чизиқ тортамиз. 

48. ГОЛ. Забиҳилло Ўринбоев битта узатма билан Шаҳзод Убайдуллаевни бирга бир вазиятга олиб чиқди. Хужумчи эса вазиятдан фойдаланди. 

46. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Миржамол Қосимов ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+2. Гадоевдан яхши узатма. Боаке тўпга улгурмади. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

40. ЗАРБА. ОКМК катта куч билан ҳужумга ўтди. Рубен Санчеснинг зарбаси ноаниқ кетди. Ўйин тезлашди. Темп ошди. 

35. ГОЛ. Хуршид Ғиёсов 11 метрлик нуқтадан адашмади, 1:2

33. ПЕНАЛЬТИ. Адолатли ҳакамлардан одилона қарор. ОКМК пенальти тепади. 

32. Асимов ВАР мониторида ўзи вазиятни кўради. 

31. "Металлург" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Тўп Аброрбек Тошқўзиевнинг қўлига тегди. ВАР ҳакамлари қарор қабул қилиш жараёнида. Асимов ҳам уларнинг фикрини кутмоқда. 

27. ГОЛ. СУПЕР ГОЛ. ТУР ГОЛИ. Шаҳзоб Убайдуллаев 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ўзи ижро этиб ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. ОКМК уйғониши керак. 


23. ГОЛ. "Металлург" учрашувда ҳисобни очди. Меҳмонлар футболчиси Ризо Яздандўст бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан голга айлантирди.

21. Ҳужум қилиш навбати ОКМКга. Гадоевнинг зарбаси ўта ноаниқ. 

19. ЗАРБА. Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумда тўп билан олдинга ўтди ва зарба йўллади. Ноаниқ. 

16. ОКМКда ҳужумлар сони кўпроқ. Лекин аниқ зарбалар кам. 

12. Ўйин ҳарорати юқори эмас. Тўп назорати мезбонлар томонида, 60/40

7. Гадоевдан "Металлург" жарима майдончасига узатма. Акмал Ортиқов хотиржам ўз ўрнида. 

1. ЗАРБА. Убайдуллаев бўш зонадан фойдаланиб тўпни юқорилатиб Ўринбоевга узатди. Унинг боши билан зарбасини Ботирали Эргашев осонликча ушлаб олди. 

- Учрашув бошланди. Чиройли ўйин кўрамиз, деган умиддамиз. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика