RU

Последние новости

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  2 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  5 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" Тошкент вилояти дербисида бир киши кам бўлиб қолган ОКМКни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Металлург" Тошкент вилояти дербисида бир киши кам бўлиб қолган ОКМКни мағлуб этди

Coca Cola Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Металлург” — ОКМК баҳси якунланди.

“Металлург” — ОКМК 2:0

Бекобод. “Металлург” стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Олим Абдувасилов, Санжар Шоюсупов, Шоҳруҳ Қаюмов

ВАР: Абдурашид Худойберганов

АВАР: Ришат Нугманов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: 1:0 — 55, Иброҳим Ибрагимов, 2:0 — 62, Шаҳзоджон Неъматжонов.

"Металлург": 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (23. Беҳруз Шодмонов, 89), 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброрбек Тўшқўзиев (19. Эргаш Исмоилов, 89), 17. Владислав Касминин, 22. Шахзодбек Ғофурбеков, 25. Шаҳзоджон Неъматжонов (91. Марко Обрадович, 71), 30. Иброҳим Ибрагимов (21. Абдужалил Маназаров, 74), 33. Иван Йосович.

Захирадагилар: 12. Александр Лобанов, 26. Миркомил Абдураззоқов, 29. Диёрбек Тоиров, 66. Иззатилло Пўлатов, 97. Муҳаммадали Алиқулов.

ОКМК: 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев (11. Иракли Рухадзе, 88), 10. Хуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов, 22. Шоҳруҳ Гадоев (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 75), 27. Мартин Боакье (9. Рубен Санчес, 60), 88. Сиаваш Ҳақназарий (15. Ойбек Рустамов, 60)

Захирадагилар: 1. Ботирали Эргашев, 4. Миржамол Қосимов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 44. Муҳаммад Али Салим, 77. Нодирбек Абдураззоқов.

Огоҳлантириш: Иброҳим Ибрагимов (40), Забиҳилло Ўринбоев (48), Дилшодбек Аҳмадалиев (52), Миржаҳон Мираҳмадов (90+6)

Четлатиш: Санжар Турсунов (22)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Металлург"да ўзгаришлар: Забиҳилло Ўринбоев ва Аброрбек Тўшқўзиев ўрнига Беҳруз Шодмонов ва Эргаш Исмоилов майдонга туширилди.

88. Меҳмонларда ўзгариш: Абдулла Абдуллаев ўрнига Иракли Рухадзе туширилди.

84. ОКМК ҳужумга берилиб кетди ва ҳимоясида бўшлиқлар пайдо бўлаяпти.

77. Ғофуржоновнинг зарбасидан сўнг Раҳимов сейв амалга оширди.

75. ОКМКда ўзгариш: Миржаҳон Мираҳмадов Шоҳруҳ Гадоевни алмаштирди.

74. "Металлург"да ўзгариш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Абдужалил Маназаров майдонга туширилди.

71. "Металлург"да ўзгариш: Шаҳзоджон Неъматжонов ўрнига Марко Обрадович майдонга туширилди.

66. Ғиёсовнинг зарбаси голга ўхшади. ВАР вазиятни кўриб чиқди, аммо тўп чизиқдан қайтгани қайд этилди.

62. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Неъматжонов олмалиқликларнинг ажойиб туҳфасини мамнуният билан қабул қилди ва бўш дарвозани ишғол қилди!

60. ОКМК таркибида икки ўзгариш: Сиёваш Ҳақназари ва Мартин Боаке ўрнига Ойбек Рустамов ва Рубен Санчес майдонга туширилди.

60. Неъматжоновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

55. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сатторовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Ибрагимов бир уриниш билан Раҳимовни томошабинга айлантириб қўйди!

53. Абдуманнонов рақиб жарима майдонида чап оёқда зарба йўллади, бироз ноаниқ.

51. Ғиёсовнинг узатмасидан сўнг офсайдда турган Боакенинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

48. Шоҳруҳ Гадоевни тўхтатиб қолгани учун Ўринбоев огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Ҳақназарийнинг зарбасидан сўнг Акмал Ортиқов тўпни эгаллаб олди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Иброҳим Ибрагимов огоҳлантирилди.

38. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуманнопов бошлаган ҳужум Ўринбоевнинг рақиб дарвозасини ишғол қилиши билан якунланди. Бироқ ўйиндан ташқари ҳолат содир этилгани учун гол инобатга олинмади.

34. Сиа бурчак зарбаси ишлаб олди, стандартдан сўнг Абдуллаевнинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

28. Боаке ҳужумда тўп ўрнига рақиб посбони билан тўқнашди.

22. Ўтган ўйинда эътибор марказида турган Санжар Турсунов бу ўйинда ҳам диққат марказида турадиган бўлди. Фақат қизил карточка билан.

17. Ушбу дақиқада ушбу рақам эгаси бурчак зарбаси ижро этди ва вазият хавфли тус олди, кетма-кет икки зарба эса муваффақиятли чиқмади.

14. Ғиёсовнинг зарбасидан сўнг Акмал Ортиқов бир муддат парвоз амалга ошириб, тўпни қайтарди.

10. Иккала жамоа сардорлари тўқнашиб кетди. Оқ халат киядиган касб эгалари Санжар Турсуновдан ҳол-аҳвол сўраб чиқишди.

10. Ибрагимовнинг зарбасидан сўнг Валижон Раҳимов сувга шунғигандек сакраб, тўпни эгаллаб олди.

9. Йосович ОКМК ҳужум режаларини бузиб юборди.

6. ОКМК посбони касбини ўзгартириб, ҳимоячи қиладиган ишни амалга ошириб, рақиб жамоа ҳужумини бартараф этди.

2. Мезбонларда дастлабки хафли вазият юзага келди. Абдуманноновнинг зарбасидан сўнг рақиб дарвоза устунига теккан тўп пешонасини ғурра қилиб олди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Металлург" кўк, ОКМК оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Айни дамда "Металлург" ўн биринчи, ОКМК эса бешинчи поғонада бормоқда.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Металлург” — ОКМК учрашувининг гувоҳига айланамиз. Кун давомида мириқиб дам олган ёки юмушларингизни тугатиб олган бўлсангиз бизга ҳамроҳ бўлишингиз мумкин. Ишларингиз тугамаган тақдирда ҳам афчучланманг, матнли трансляция орқали учрашув муҳити билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз.


Учрашув 18:15 да бошланади.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика