RU

Последние новости

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   4 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  18 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Coca Cola Суперлига. АГМКнинг мағлубиятсиз серияси Бекободда якунланди Новости

Coca Cola Суперлига. АГМКнинг мағлубиятсиз серияси Бекободда якунланди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Металлург" - АГМК учрашуви якунланди.

МЕТАЛЛУРГ – АГМК 1:0

Гол: Қутибаев 67.
12 сентябрь 2020 йил. Бекобод. "Металлург" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бектурсин Канназаров, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.


"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 8.Саламат Қутибоев, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзод Убайдуллаев 61), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (7.Дониёр Нарзуллаев 61), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43.Даврон Анваров (11.Муродбек Бобожонов 79), 88.Евгений Чумак.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 9.Маҳмуджон Қудратуллаев, , 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 36.Тўлқин Эргашев.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов ( 20.Мирғиёс Сулаймонов 83), 3.Сардор Раҳмонов ( 5.Дилшод Жўраев 73), 7.Элгужа Григалашвили, 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе 78), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (10.Шаҳзод Нурматов 78), 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 77.Арслонмират Аманов (94.Ҳусниддин Ғофуров 73).
Захира: 12.Роман Абдулов, 4.Миржамол Қосимов, 30.Жасур Умаров, 88.Игорь Зонич.

Огоҳлантириш: Йўлдошев 24, Абдулҳақов 39, Григалашвили 90+2.

Металлург

Саламат Кутибаев - 67'

Суперлига. Тур 14

12/09/2020, 19:00

0
:
1
Завершен

OKMK

45'
90'
39'  Абдурахман Абдулхаков
61'  Зохид Абдуллаев (Шахзод Убайдуллаев)
61'  Абдурахман Абдулхаков (Дониер Нарзуллаев)
67'  Саламат Кутибаев
79'  Даврон Анваров (Мурод Бободжанов)
24'  Бобурбек Юлдашев
73'  Сардор Рахманов (Дильшод Джураев)
73'  Арсланмират Аманов (Ҳусниддин Гафуров)
78'  Зафар Палванов (Мате Ватсадзе)
78'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзодбек Нурматов)
83'  Акмаль Шорахмедов (Миргиез Сулейманов)
90'  Элгужа Григалашвили


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! АГМК ушбу мавсумда илк маротаба мағлубият аламини тотиб кўрмоқда. 

90+3. "Металлург" футболчисининг берган кучли зарбаси бироз ноаниқ.

90+2. Элгужа Григалашвили Нарзуллаевга нисбатан қўпол ўйнади. Сариқ карточка.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди. 

90. Нурматовдан навбатдаги ноаниқ зарба.

86. Олмалиқликлар олдинга ўтишмоқда.

83. АГМКда ўзгариш: Шораҳмедов ўрнига Сулаймонов тушди.

82. Нурматов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

79. Шипилов ҳам ўзгартириш амалга оширди: Анваров ўрнига Бобожонов майдонга туширилди. 


(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


78. АГМКда яна иккита ўзгариш. Полвонов ўрнига Ватсадзе, Абдураҳимов ўрнига Нурматов ўйинни давом эттиради. 

73. АГМКда иккита ўзгариш. Раҳмонов ўрнига Жўраев, Аманов ўрнига Ғофуров майдонга чиқди.



67. ГОООЛ! Саламат Қутибаев Тошпўлатовнинг етказган тўпини голга айлантирди. АГМКнинг ёш посбони ушбу вазиятни голни томоша қилиб қолди ҳалос.

65. Аманов чап қанотдан етказиб берилган тўпга қийинчилик билан етиб борди. Аммо зарба беришга ноқулай вазият эди. 

64. Санжар Турсуновнинг берган зарбасини Лобанов қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

64. АГМК жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)



61. Мезбонларда иккита ўзгариш. Абдуллаев ўрнига Убайдуллаев, Абдулҳақов ўрнига Нарзуллаев ўйинни давом эттиради. 

57. "Металлург" футболчилари фаоллашишди. 

53. Григалашвили рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Бироқ ҳакам вазиятга тўғри баҳо бера олди. Давом этамиз. 

48. Абдураҳимов яна тўқнашувда жароҳатланди. Унга тиббий ёрдам кўрсатишди. Футболчи ўйинни давом эттиради.

46. Илк дақиқалардаёқ АГМК футболчилари ҳужум уюштиришди. Аммо ҳужум оффсайд билан якунланди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди. 



44. АГМКда яна бир вазиятттт!!! Амановнинг берган зарбасини Лобанов ушлаб олди. Туркманистонлик футболчи ушбу вазиятда Полвоновга тўпни ошириши мумкин эди, аммо ўзи зарба беришни маъқул кўрди.

42. Майдон марказига яқин жойда Григалашвили ва Тошпўлатов ўзаро тўқнашди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

39. Абдураҳмон Абдулҳақовга сариқ карточка кўрсатилди.

37. Олмалиқликлар асосан ўнг қанот орқали ҳужумларни уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


34. Тўп назорати нисбатан АГМК аъзоларида.

30. АГМК футболчисининг жаримадан берган зарбасини рақиб ҳимоячиси бартараф этди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


27. Полвоновнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

24. Бобур Йўлдошев Аброр Тошқўзиевга қарши ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

23. Чумакнинг берган зарбаси ноаниқ. 

21. Олмалиқликлар олдинга боришмоқда. Лекин бу ҳозирча фойдасиз.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


15. "Металлург" футболчилари олдинга ўтишди. Аммо ҳужум ўз самарасини бергани йўқ.

11. Хавфли вазиятттт!!! Аввалига Полвоновнинг боши билан берган зарбасини Лобанов бартараф этди, кейин эса Санжар Турсунов рақиб дарвозасини нишонга олганди, аммо ушбу вазиятда бекободликлар ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди. Ҳисоб очилмай қолди. 

8. АГМКдан қарши ҳужум. Амановнинг берган зарбаси жуда-жуда ноаниқ. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)

7. Мезбонлар стандарт вазият орқали рақиб жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келтирмоқчи бўлишди. Бироқ АГМК ҳимоячилари аниқ ҳаракат қилишди.

4. Энди эса Абдураҳимов Чумак билан тўқнашди.

2. Дастлабки дақиқаларданоқ майдонда кескиник. Абдураҳимов тўқнашувда кичик жароҳат олган кўринади. 

-УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун сизлар билан биргаликда Суперлига 14-тури доирасида Тошкент вилояти дербисини биргаликда кузатамиз.

- Ўйин соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика