RU

Последние новости

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  2 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  21 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси Новости

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

9-11 март кунлари Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 1-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Сўғдиёна" клуби ўз тарихида илк бор Наманганда ғалабага эришишида дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда Маҳмудҳожиев ва Азим Аҳмедовнинг зарбаларидан кейин ажойиб сейвларни амалга оширган Абдуллаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.




Ўнг қанот ҳимоясига "Машъал" вакили Зафарбек Акрамовни қўйдик. Гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам Акрамов шу куни анча яхши ҳаракат қилди. Бир неча бор ўз қанотидан рейдлар уюштирди ва рақиб ҳимоячиларига бош оғриқ бўлишга уринди. 1999 йилда туғилган ҳимоячи Суперлигада янада яхши ўйнашига умид қиламиз.

Чап қанотга "Пахтакор" вакили Фарруҳ Сайфиевни танладик. Қаршида кечган баҳсни чап қанотда бошлаган Сайфиев ўйинни ўнг қанотда якунлади. Айнан у ўнг қанотга ўтгач "аждарлар"нинг ҳужумлари деярли кузатилмади. Шундай экан иродали ғалабада Сайфиевнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор.

Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Термизликлар сафида Ёқубов эса "Металлург"га қарши яхши ҳаракат қилди. Баҳс сўнггида айнан у бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасига гол уриб "Сурхон"га ўта муҳим ғалабани келтирди.



"Пахтакор" вакили Сардор Собирхўжаев "Насаф" билан баҳс тақдирини ўзгартириб юборди. Дастлаб айнан у йиқитилганидан сўнг пенальти белгиланди, сўнгра айнан Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳал қилувчи голни урди.

АГМК легионери Йован Жокич "Локомотив" билан учрашувда фаол ҳаракат қилди. Рақиб жамоасининг ҳужумларини ярим йўлда тўхатишда Жокичнинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда иштирок этган ярим ҳимоячи, Александр Касьяннинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

АГМКнинг яна бир легионери Элвин Фортес учун мавсум ажойиб бошланди. "Локомотив" билан баҳс аввалида футболчи Ўзбекистондаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўйин давомида Фортес анча фаол бўлди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. Рақибларни бир неча бор ажойиб тарзда алдаб ўтди ва шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

Ҳужум чизиғидан АГМК легионери Александр Касьян ўрин олди. "Локомотив"га қарши баҳсда Олмалиқ клубида дебют қилган россиялик ҳужумчи анча фаол ҳаракат қилди ва жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Ниҳоят рамзий терма жамоанинг сўнгги вакили "Қўқон-1912" ҳужумчиси Мўмин Мелиев бўлди. Яйпанда Суперлига дебютанти "Турон" меҳмони бўлган қўқонликлар ғалаба билан ортга қайтишди. "Қўқон-1912"нинг биринчи голига айнан Мелиев муаллифлик қилди. Унинг голи жуда ҳам чиройли чиққанини ҳам таъкидлаш лозим.



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика