RU

Последние новости

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Чимкентда Александр Гейнрих билан Селфи-4 ва... Новости

Чимкентда Александр Гейнрих билан Селфи-4 ва...

Куни кеча Қозоғистон чемпионатининг сўнгги тур учрашуви бўлиб ўтди. Александр Гейнрих тўп тепаётган "Ордабаси" жамоаси қаторасига тўртинчи мавсум, тўртинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон чемпионатининг бизникидан устун ва қизиқ бўлган асосий томони, у ерда 12та жамоа Премьер лигада иштирок этади. Икки даврадан сўнг 6та юқоридаги клуб алоҳида, қуйидаги 6таси алоҳида яна икки давра ўзаро куч синашадилар. Шунинг учун ҳеч бўлмаса мухлислар кучлилар лигаси иштирокидаги ўйинларни интиқлик билан кутадилар. Мени ўзим ҳам сўнгги икки ой Қозоғистон чемпионатини кузатиб бордим. Афсуски, "Окжетпес" билан бўлиб ўтган ўйинда чимкентликлар 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, бронза учун курашдан чиқдилар. Тўғри, амалда имконият бор эди. Аммо "Локомотив" (Остона) қолдирилган тур ўйинида "Окжетпес"дан очко олгач, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиб бўлган эди. Шунинг учун "Иртиш" билан сафарда бўлиб ўтадиган "керакмас" бўлган ўйинда уларнинг очко йўқотишларини футбол жамоатчилиги билар эди. Амалда шундай бўлди ҳам. Ўйинда "Локомотив" асосий таркибнинг бир қатор футболчиларини майдонга туширмади. Қўлга киритилган бир очко "Иртиш"га 1 очко фарқи билан учинчи ўринни тақдим этди. Агар жамоа мағлубияга учраганида, ўзаро ўйинлар натижасига кўра "Ордабаси" учинчи ўринни қўлга киритган бўларди. Турдан олдин фақат бир нарса маълум эмасди. "Қайрат" - "Окжетпес" учрашувида майдон эгалари мағлубиятга учрайдиган бўлсалар, ўзаро ўйин натижасига кўра "Окжетпес" 48 очко билан тўртинчи ўринни эгалларди. Лекин Олма-оталиклар рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадилар, 5:0.

Келинг, энди эътиборимизни ўйин олди, ўйин ва ўйиндан кейинги ҳолатларга қаратамиз.

Стадионга ўйин бошланишига уч соат вақт қолганида келдик. Анча эрта эди. Биздан фарқли равишда у ерда стадион атрофида бемалол юраверасиз. Чиптани фақатгина трибунага кираётганингизда текширилади. Унгача бўлган масофани чиптасиз босиб ўтасиз. Биров сизга, "кет бу ердан, ҳали ўйин бошланишига анча бор" демайди. Стадион чимкентликларнинг афсонаси, кураш бўйича полвон, Хожимухон номига берилган. 


Шанба ва якшанба кунлари стадион атрофида ярмарка бўлади. У ерда ватандошларимиз томонидан етиштирилган деҳқончилик махсулотлари энг харидоргирларидан саналади. 


Биз каби ўйинга анча эрта келиб қолганлар учун сайилгоҳ бўлиб, дўстларингиз билан суҳбатлашиб вақт ўтказишингиз мумкин. Қисқаси, мухлис учун керакли бўлган энг муҳим жиҳатлар муҳайё қилинган. Стадион ичига бирон егуликни олиб киришда Сизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Фақат баклажкангизни ҳажмидан қатъий назар "пробкаси" йўқ бўлиши керак. Мухлис ва футболчи ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бу маъсулиятни мухлис ҳис этади. 


Клуб матбуот хизмати эса сўнгги турни Гейнрихга бағишлади. Учрашув анонси ва дастурчасида ҳамюртимизнинг суратлари акс этган эди.

Гарчанд, чемпионат УЕФА байроғи остида ўтса-да, бу ердаги барча ишларни профессионал деб бўлмайди. Масалан, Сиз бошқа давлатдан келиб, ўзингизнинг чемпионатингизда берилган аккредитация билан ҳам стадионга кириб кетаверасиз. Фақат жамоа матбуот хизматини огоҳлантириб қўйсангиз бўлди. Кираверишда, Сизни ички ишлар ходимлари эмас, клуб томонидан тайинланган текширувчилар назоратдан ўтказадилар. Чипта нархи қиммат эмас, 300 танге, бизнинг сўмда 6000 бўлади. Умуман олганда, Чимкентга бориб келиш бунчалик арзон деб ўйламаган эди. Масалан, Тошкент - Чимкент йўналиши бир кишига 20 000 сўмга тушади. Истасангиз 10 000 сўмдан маршрутлар бор. Еб-ичиш бизники билан бир хилда. Ўйинни тежалга ҳолатда кўриб келаман десангиз 40 минг сўм ҳам етади. 


Кўп йиллар давомида "Спорт ТВ"да фаолият олиб борган Тўлқин Бакирхўжаев айни пайтда Чимкентда фаолият олиб бораяпти. У ҳам барчангизга ўз саломини йўллади.

Хулласи, ўйин бошланишига оз қолди... Стадионга, "Ордабаси"нинг "Майкл Баффери" чиқиб келар экан, мухлислар билан саломлашгач, қайси қўшиқни исташларини сўради. Футболчилар чигал ёзди машғулотларини якунлаб ечиниш хонасига кириб кетишар экан. Гейнрих билан кўришдик. Салом-аликдан сўнг, "телефон тайёрми", деб жилмайиб қўйди. Мақсад ҳам аслида шу эди :) . 

 


Бошловчининг либосига аҳамият беринг. Унда 2001 йилда таваллуд топган Абдуллоҳнинг сурати. Саратон касаллигининг энг сўнгги босқичини ўз бошидан ўтказаётган бу болакайнинг аҳволига ҳозир ҳавас қилиб бўлмайди. Аввалги ўйинда унга 500 000 танге (1500 АҚШ доллари) йиғиб беришган экан. Бу ўйинда ҳам акция давом этди. Ўйин давомида "Ордабаси" фотомухбири Аскер билан танишдим. Уни айтишича, Абдуллоҳ "Ордабаси" футбол мактаби тарбияланувчиси, афсуски у оғир касаллик туфайли ҳозир ҳаёт билан кураш олиб бораяпти. Шунинг учун жамоа ўз "фарзанди"га беэътибор эмас.


Барча футболчиларнинг эгнида Абдуллоҳни қўллаб - қувватлаб турувчи футболка. 


Шу куни жамоани, Қозоғистон футболининг афсонаси, Самат Смаков сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. Миржалол Қосимов ўзбек футболининг тарихида қандай аҳамият касб этса, Смаков қозоқ футболининг шундай афсонаси. 38 ёшни қарши олаётган футболчи, 1997 йилда фаолиятини бошлаган. МТЖ сафида энг кўп майдонга тушган футболчи, тўрт маротаба мамлакатнинг энг яхши футболчиси бўлган. Олти карра Қозоғистон чемпиони. 2011/12 йилги мавсумда Туркия биринчи лигасининг энг яхши ҳимоячисига бериладиган унвонни қўлга киритганди. 


Аксар чемпионатлар каби, Қозоғистонда ҳам тур ўйинлари давлат мадҳиясини айтиш билан бошланади. Бизда ҳам шу тажрибани қўлласак ёмон бўлмас эди. Яна Қозоғистон чемпионатида, мен 5 йилдан бери бош мавзу сифатида кўтарадиганим, бошланғич таркибда 22 ёшга тўлмаган футболчи майдонга тушишга мажбур.


Бу эса чимкентлик мухлислар. Тепадаги 13 рақами, Чимкент уловлари учун берилган 13 рақамидан олинган (Тошкент 01, Тошкент вилояти 10, Самарқанд 30...).


Ўйинда тезкор гол киритилди. "Актобе" матбуот котибини айтишича, бу жамоа тарихидан ўрин оладиган учрашув. Илк маротаба асосий таркибда жамоа академиясининг 5 нафар тарбияланувчиси бир вақтда майдонга тушди. 47-рақамдаги Асланбек Какимов "Ордабаси" дарвозабонининг хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очди ва уни Роналду услубида нишонлади.


Гейнрихнинг жамоадоши Отар Марцваладзе 2006 йилдан бери Грузия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Асосий таркиб футболчиси бўлмасада, доимий равишда кенгайтирилган рўйхатдан жой олиб келган. Трофимец шу куни ўз постини жуда ҳам ишончли қўриқлай олди. Гейнрихнинг ўзида 3та зўр имконият бўлди. Уларнинг иккитасида дебютант дарвозабон сейв амалга оширган бўлса, биринчи пенальтида Саша тўпни анча баландга тепиб юборди.


Тунгишбаев томонидан ишланган пенальтини 37-дақиқада Гейнрих амалга ошира олмади. Телефоним эса селфи учун тайёр ҳолатда турганди. Афсуски гол бўлмади. Бу айбини "Гена" (Қозоғистонда уни шундай аташади) 39-дақиқада "16" олдида жарима зарбасини ишлаш билан ювди. Тўлабек жарима зарбасидан сўнг гол уриб ҳисобни тенглаштирди.


Гейнрихнинг қозоғистонлик ва Қозоғистонга ташриф буюрадиган футболчилардан ажратиб кўрсатиб турадиган томони, уни "ўзбекча" техникаси. Қозоғистонда футбол асосан жисмоний тайёргарликка қаратилади. Буни ўйин давомида ҳам ўзим бир неча маротаба кўрдим. Гейнрихнинг ўзи баҳс давомида голга тортиши мумкин бўлган нуқтадан 4 маротаба жарима зарбасини ишлади. Шулардан бири гол билан якунланди. Бу ўйинда Гейнрих гол урадиган бўлса, иккинчи босқич тўпурари бўларди. 


Шундай бўлди ҳам. Учрашувнинг 88-дақиқасида "Актобе" дарвозаси томон белгиланган пенальтидан Гейнрих гол урди. Иккинчи пенальтини ҳам Тунгишбаев ишлади. Бу сафар Саша пенальти тепмаслигини айтди. Лекин жамоадошларини тўпни олиб уни олдига келишди-да, унга ўзига ишониши кераклигини айтишди. Тўғриси, унинг клубда тутган ўрнини кўриб, мазкур ўйинга келганимга ҳеч ҳам афсусланмадим. Учрашувдан кейин "Ордабаси" футболчиларининг мавсум якунига бағишлаган байрам дастурхони бўлиб ўтди. Унга Гейнрих мени ҳам таклиф қилганди. Шунда Смаков бир гапни айтди, "биз аввало инсонмиз, футбол ўз йўлига. Кўча куйда бир-биримизни кўрганда, шунчаки қўл бериб эмас, чин дилдан кўришайлик. Ўтган бир мавсумда биз бир оила бўла олдик. Менимча, биз бир оиламиз! Мен Сизлар билан бир жамоада тўп тепганимдан хурсандман"... Қозоғистондаги футболчилар учун бу айтилган гап жуда катта аҳамият касб этишини ҳис қилиш қийин эмасди. 

Қисқаси мен кутган гол бўлди! Одатга кўра, голни нишонлаб бўлгач Гейнрих олдимга келди ва...


Селфи-1: Ўзбекистон - КХДР 3:1. Селфи-2: Ўзбекистон - Филиппин 1:0. Селфи-3: Ўзбекистон - Сурия 1:0. Селфи-4. "Ордабаси" - "Актобе" 2:1.

Жуда ҳам истардим-ки, 2017 йилнинг 5 сенятбрь куни Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви якунида "Салом, ЖЧ-2018" либосида селфига тушишни.

 

Бу эса сайтимизнинг Чимкентдаги ўқувчилари! Улардан, Ўзбекистонга алангалик салом!


Учрашув якунига етганида сўнг Гейнрих "Актобе" мухлисларининг ҳам олдига бориб, уларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Ўйин давомида актобеликлар ҳам уни қўллаб - қувватлаб туришганди.

Учрашув якунига етди. Легионер футболчилар ўйиннинг эртасига ўз истаган манзилга кетишга рухсат олган. Аксар қозоғистонлик футболчилар ҳам бошқа шаҳардан. Узоқ давом этган мавсумдан кейин барча оиласини соғинган. Шунинг учун, хайрлашув дастурхони ёзилди. Меҳмонхонада ётибман, Гейнрихдан қўнғироқ бўлаяпти, "пастда кўришамиз"!

Кўп ўтмай Гейнрих келди, йўқ дейишимга қарамай, "Ордабаси"нинг байрам дастурхонига олиб кетди. Бу нарасларни мақтаниш учун ёзмаяпман, сал ўтиб мағзини ўзингиз чақиб оласиз. Кафега кирдик, у ерда фақат жамоа аъзолари бор эди. Гейнрих бир зумга ҳаммани тўхтатди:

- Ҳурматли жамоадошлар, бу Ўзбекистондан ташриф буюрган журналист, Сизлар кўрадиган селфини у билан амалга оширамиз! Мени ҳурмат қилиб ўйинга келди, Сиз учун мен қандай яқин киши бўлсам, уни ҳам шундай кўринг! 

Шу тарзда "Ордабаси"нинг барча футболчилари билан танишиб чиқдим. Барчаси самимий эди. Самат Смаков билан ҳам анча суҳбатлашдик. Алмат Бекбаев "Андижон"даги фаолиятини эслади. Ошни соғинганлигини айтди. Ёдингизда бўлса, "Локомотив" - "Шўртан" ўйинида гол урган Тимур Кападзе уни "скрипка чалиб" нишонлаган эди. Буни у "Актобе"даги собиқ жамоадоши Алмат Бекбаевга бағишлаганди. "Копадзе гол ургач менга бағишлаганди. Шунинг учун сайтингиз ҳақида биламан", - дейди Бекбаев. 

Пайти келиб Гейнрих билан гаплашиб қолдим ва айтдим: - Бири кеча бизни изза қилди, иккинчиси бугун кўкка кўтарди, Ўзбекистон ОАВига берган баҳоинг учун Сизга раҳмат! 

У гап нима ҳақида кетаётганлигини тушунди ва Ўзбекистондаги ОАВ бошқалардан кам эмаслигини яна бир бор такидлаб ўтди.

Биз нима учун ерга уриб юбормаймиз футболимизни? Бизда минталитет бошқа. Биз бировни дилини оғритгимиз келмайди. Бизда яхши журналистлар жуда кўп, жуда. Рақобатчи сайтларда ҳам, бошқаларда ҳам, газета ва ТВларда ҳам. Айрим футболчилар чекиб, совуқ қишни иссиқ ўлкаларда ўтказаётган пайтида, бу ерда журналист қор қалин ёғмасинда, фарзандим совуқда қолади деган фикр билан юради. Куни кеча россиялик машҳур агент, Олег Малежик (бу ҳақда кейин ўқийсия, муаллиф) офисимизга ташриф буюрди. "Тўғриси бундай шароитни кўраман деб ўйламаган эдим, нафақат сайтингиз балки футболингизнинг структурасига юқори баҳо бераман", - дея савол билан мурожаат қилди. 

- Сизларда жуда кўп журналистлар ёш экан-ми?

Унинг саволига, Улуғбек Мирзаев кулиб жавоб берди. 

- Бизда футбол ОАВида нари борса 25/30 ёшгача ишлайсиз, кейин оила боқиш учун бошқа соҳани танлайсиз. 

Жуда тўғри жавоб эди. Бугунда жуда кўпчилик ҳамкасбларим журанлистикадаги фаолиятларини маблағ туфайли тугатдилар. Лекин бу уларни журналист эмас дегани эмас. Кимдир блог ёзади, кимдир чиқиш қилади. Лекин футболда тўлиқ ишлай деса, ўзингиз биласиз. Агар бизнинг ОАВда футболчиларга яратилиган шароитни ҳеч бўлмаса, ўндан бири бўлганида эди, Витя... 

Бошида мен ҳам қизишиб кетдим. Икки кун вақт ўтди, юқоридаги гапларимни, Денисов фойдасига фикр қолдирган мухлислар учун қисқача бизнинг ҳолатимиз ҳақида айтиб ўтгим келди холос. Бизнинг ОАВ нима учун маблағсиз қолаяпти биласизми? Чунки ҳомий ташкилотларга ўзбек футболининг қизиғи бўлмаяпти. Улар ўз махсулотларини шоу бизнес орқали реклама қилишни маъқул кўришаяпти. Шунинг учун ҳам маблағ йўқ. Ҳозир ОАВда ишлаётганларнинг барчаси, аслида Сиз учун ишлаяптилар. Уларнинг биронтаси "ласетти" ҳайдаб, ёзни оромгоҳда, қишни Дубай ёки Тайландда ўтказмайдилар. 


Нодирхўжа Юлдашев

Тошкент - Чимкент - Тошкент

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика