RU

Последние новости

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  6 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  25 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   37 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  227 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО) Новости

Кападзе ваъдасининг устидан чиқди (ВИДЕО)

Олий лиганинг навбатдаги турида "Локомотив" ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилган "темирйўлчилар" сардори Тимур Кападзе ўз голини жуда чиройли тарзда нишонлади.

Гап шундаки, у 52-дақиқада гол урганидан сўнг голни скрипка чалаётгандек нишонлади. Бундан эса кўпчилик ҳайрон қолган бўлса керак. Бунинг сабаби шундаки, Кападзе "Олмалиқ" билан кечган ўйинда тўп киритган вазият "Локомотив"нинг инстаграмдаги расмий саҳифаси (@pfc.lokomotiv)га қўйилгач, қозоғистонлик дарвозабон Алмат Бекбаев видео тагида "Тима, яна гол урсанг мен учун скрипка чалиб бер" мазмунда изоҳ қолдирганди.

Шунда Тимур Кападзе яна тўп киритса голни шундай нишонлашга ваъда берганди. Бироқ тажрибали ярим ҳимоячи "Қўқон-1912"га тўп киритганидан сўнг голни бундай нишонламаган, натижада Бекбаев "Ваъда қани?" мазмунда яна изоҳ қолдирганди. Ва ниҳоят, "Шўртан" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" сардори гол урганидан сўнг қўлларини скрипка чалаётгандек кўрсатди ва шундай қилиб ўз ваъдасининг устидан чиқди. Эслатиб ўтамиз, Кападзе Қозоғистондаги фаолияти давомида Алмат Бекбаев билан бир жамоада, "Актобе"да ўйнаган.

Х.Холиқов


TAS-IX 



TAS-IX эмас




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика