Чичарито: "Агар "Манчестер Юнайтед"га керак бўлсам, текинга ўйнашга ҳам розиман"
10 авг 2022 21:36
Новости
Чичарито: "Агар "Манчестер Юнайтед"га керак бўлсам, текинга ўйнашга ҳам розиман"
Хавьер Эрнандес "Манчестер Юнайтед" сафида маош олмай ўйнашга ҳам тайёрлигини билдирди.
"Агар "Юнайтед" вакиллари келиб, менга қайтишни таклиф қилишса: "Ҳа, мен "Манчестер" сафида текинга бўлса ҳам ўйнашга розиман", дердим. Албатта, хазиллашмаяпман, мен чиндан шундай қилардим.
Бироқ мен ҳозирги клубимни ҳам ҳурмат қиламан. Мен стабиль ўйин кўрсатяпман ва мақсадим – "Лос-Анжелес Гэлакси" билан чемпионатда ғолиб чиқиш.
Келажакда ҳар нарса бўлиши мумкин, лекин ҳозир бор эътиборим "Лос-Анжелес"да, – дейди ҳужумчи.
Чичарито 2010 — 2015 йиллар оралиғида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии