RU

Последние новости

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  46 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди Новости

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтиришга уринаётган “Қўқон-1912” футбол клуби бугун яна бир футболчи билан шартнома имзолади.
Маълум муддат кўрикда бўлган россиялик Игорь Голбан бу йилги мавсумни жамоамизда ўтказадиган бўлди. Бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳимоя чизиғида юзага келган муаммони айнан ушбу 25 ёшли легионер ёрдамида бартараф этди дейиш мумкин.

Футболчилик фаолиятини аввалига ҳужумчи сифатида бошлаган Голбан кейинчалик мудофаа чизиғига ўтказилган. Шунингдек Игорьнинг футболчилик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ўз вақтида Россия U-19 ёшлар терма жамоасида 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир бор ишғол этгани, 2011 йили эса Россия U-21 ёшлар терма жамоасида 5та ўйин ўтказганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари Голбан 2011 йили Чехия Супер Кубоги финали иштирокчиси саналади. Эътиборлиси “Слован” (Либерец) – “Сигма” (Оламуц) ўйинида Игорьнинг жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Қўқон-1912” йиғинида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчи билан бугун расмий келишувга эришилди. Ўйлаймизки Игорь ўзига билдирилган ишончни оқлайди ва қисқа фурсат ичида ишқибозларнинг ёқимтойига айланади.

Маълумот учун:
Тўлиқ исм шарифи:
Голбан Игорь Валерьевич
Туғилган йили: 31.07. 1990 йил
Туғилган жойи: Сочи,Россия
Фуқаролиги: Россия
Бўйи: 191 см
Вазни: 83 кг
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
2008 “Сочи-04”  21 (0)
2009—2011 “Жемчужина-Сочи” 17 (1)
2011 “Локомотив” (Москва, Россия)  0 (0)
2012—2013 “Сигма” (Оламуц, Чехия)  5 (0)
2013—2014 “Шинник”  14 (0)
2014 “Химки”  0 (0)

Терма жамоада:
2009 Россия (U-19)  8 (1)
2011 Россия U-21)  5 (0)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика