RU

Последние новости

11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  12 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7

Чемпионлар лигасининг жорий йилги тўпурарларидан бири гаитилик футболчи саналади. У АҚШ университети жамоасида фаолиятини бошлаган Новости

Чемпионлар лигасининг жорий йилги тўпурарларидан бири гаитилик футболчи саналади. У АҚШ университети жамоасида фаолиятини бошлаган

Унинг клуби гуруҳ босқичига йўлланма олиб, рекорд ўрнатишга яқин турибди.

Чемпионлар лигаси аллақачон қизғин паллага кирди — гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф баҳслари ўтказилмоқда. Иштирокчилардан бири Исроилнинг "Маккаби" клуби таркибида тўпурарлардан бири бўлиб турган гаитилик футболчи Францди Пьерро ҳисобланиб, у Чемпионлар лигасининг 5 та ўйинида рақиб дарвозасини 5 бор аниқ нишонга олди. Бу кўрсаткич бўйича у Бельгиянинг "Юнион" клуби аъзоси Виктор Бонифас билан бир хил натижа қайд этган. Хўш, қай тариқа гаитилик футболчи Исроилга келиб қолган? Бунга жавобни қуйида билиб олишингиз мумкин.

Пьерро 4 йилни Америка университети жамоасида ўтказди. Исроилга Бельгия ва Франция орқали етиб келди

27 ёшли футболчи гаитилик саналса-да, футбол сабоқларини АҚШда олган. Унинг фаолияти Америка жамоаларида бошланган, дастлабки икки йилни Массачусетс штатидаги шимолий-шарқий университетда ўтказди ва яна икки йил қирғоқ бўйида жойлашган Шимолий Каролина университети таркибида ўйнади. Пьерро АҚШнинг фақат ушбу клублари сафида тўп тепмаган, у яна уч йилни USL (учинчи дивизон)да "Рединг Юнайтед" ўтказган. 

2018 йил Пьерро Бельгия олий дивизиони вакили "Мускрон" билан шартнома имзолади ва 2018/19 йилги мавсумда гол+пас тизими бўйича 12 очко жамғарди. 2019 йилнинг ёзида гаитилик футболчи "Генгам"га кўчиб ўтди. У ерда фаолияти давомида илк марта юқори даражадаги ўйин намойиш этди: 76 учрашувда 28 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. 

Пьерронинг терма жамоадаги натижалари ҳам кўнгилдагидек кетмоқда: Гаити терма жамоаси сафида 23 учрашувда 14 та гол.

Ушбу мавсум бошланишидан олдин Францди Пьерро Хайфанинг "Маккаби"сига кўчиб ўтди. Ҳужумчи ўз голлари билан исроилликларни сўнгги 13 йилда илк марта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқиши мумкин, фақатгина плей-офф босқичида "Црвена Звезда"га қарши жавоб баҳсида устунликни сақлаб туриш вазифаси қолди. Дастлабки учрашув 3:2 ҳисобида "Маккаби" фойдасига ҳал бўлган ва Пьерро ўшанда дубль қайд этганди.

"Маккаби"нинг еврокубоклардаги иштироки

"Маккаби Хайфа" — Европа турнирларида энг муваффақиятли иштирок этаётган Европа клубларидан бири ҳисобланади. Клуб илк марта қитъа мусобақасида 1994 йил иштирок этган ва "Дюделанж"га қарши дебютида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган (ўшандан бери еврокубокларда 155 ўйин ўтказган).

Хайфа жамоаси бир вақтнинг ўзида бир нечта рекордларга эга: маҳаллий клуб Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан дастлабки Исроил клуби саналади (улардан сўнг Тель-Авивнинг "Маккаби" ва Хапоэль" клублари ҳам ушбу босқичга йўлланма олишга муваффақ бўлган). Шунингдек, ушбу босқичда икки бор иштирок этишга бахтига муяссар бўлган мамлакатнинг икки клубидан бири (Тель-Авивнинг "Маккаби"си билан бирга) саналади.

Хайфаликлар Исроил клубларининг еврокубоклардаги энг йирик ғалабасини ҳам қўлга киритган — клуб 2013/14 йилги мавсум Европа лигасининг иккинчи саралаш босқичида "Хазар"ни 8:0 ҳисобида таслим этганди.

Агарда "Маккаби" сешанба куни "Црвена Звезда тўсиғидан эсон-омон ўтиб олса, жамоа яна бир рекордни ўрнатади, яъни бунгача Исроилнинг ҳеч бир клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида уч маротаба иштирок этмаган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика