RU

Последние новости

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  1 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  4 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  13 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Чемпионлар лигаси. “Бавария” “Арсенал”ни Лондонда тор-мор келтирди Новости

Чемпионлар лигаси. “Бавария” “Арсенал”ни Лондонда тор-мор келтирди

Чемпионлар лигаси нимчорак финали жавоб ўйини доирасида “Арсенал ўз майдонида “Бавария”дан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Тео Уолкот беллашувда ҳисобни очиб, лондонлик мухлисларни хурсанд этди. Аммо инглизларнинг қувончи бор йўғи бир таймга етди. Иккинчи бўлимда немис машинасини тўхтатишнинг мутлақо иложиси қолмади. Ҳаммаси “Арсенал” ҳимоячиси Лоран Коселнининг майдондан четлатилиши ортидан бошланди. Левандовски пеналтидан мувозанатни тклаган бўлса, Роббен ва Дуглас Коста ўз ҳисобларига гол ёзишга эришишди. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида лондонлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин Артуро Видал икки бор Оспина қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни буткул йирик кўринишга келтирди – 1:5.

Нимчорак финалнинг ҳар иккала баҳсини бир хил 5:1 ҳисобларида ғалаба билан якунлаган мюнхенликлар қийинчиликсиз чорак финал масаласини ҳал этишди.

“Арсенал” Англия – “Бавария” Германия 1:5 (1:0, 0:5)

Голлар: 1:0 – 20 Уолкотт, 1:1 – 55, пенальти Левандовски, 1:2 – 68 Роббен, 1:3 – 78 Дуглас Коста, 1:4 – 80 Видаль, 1:5 – 85 Видаль.

“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен, Жака, Уолкотт, Рэмзи (Коклен, 72), Санчес (Перес, 73), Жиру (Озил, 72).

“Бавария”: Нойер, Хуммельс, Алаба, Рафинья, Мартинес, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара (Киммих, 79), Роббен (Дуглас Коста, 71), Рибери (Саншеш, 79), Левандовски.

Огоҳлантириш: Уолкотт (39), Алаба (39), Мартинес (44), Косьельни (53), Окслейд-Чемберлен (61), Жака (79).

Четлатиш:Косьельни (54).


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика