RU

Последние новости

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  46 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  3 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди? Новости

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди?

"Қизилқум" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида таркибини сербиялик футболчи билан кучайтириб олди.

Сербиянинг "Вождовац" клуби аъзоси Александар Станиславлевич энди навоийликлар шарафини ҳимоя қилади. Фаолияти давомида Австрия, Венгрия, Сербия, Греция, Исроил чемпионатларида тўп тепган Станиславлевич сайтимизга янги клуби ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

- Александар яқинда "Қизилқум" жамоасининг йиғинига келиб қўшилдингиз. Бир нечта машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай? Мазкур клубнинг сизга юборган таклифи ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало таклиф учун клуб ва Ҳамиджон Актамовга миннатдорчилик билдираман. Мени жуда яхши кутиб олишди. Жамоа эса ўз оила аъзосидек қабул қилди. Одатда футболчи янги чемпионатга борганида мослашишга қийналади. Ўйлайманки, менда бу муаммо юз бермайди. Айни пайтда чемпионат стартини интиқлик билан кутмоқдаман. Мавсум бошлангач ўзимнинг ҳаракатларим билан "Қизилқум"га фойда келтиришни мақсад қилганман.

- Барибир биз учун четдан келган легионер футболчининг юртимиз ва чемпионатимиз ҳақидаги фикрлари қизиқтиради. Ўзбекистонга келгунингизга қадар сизда қандай маълумотлар бор эди? 

- Шуниси аниқ эдики, бу ерда яхши жамоалар кўп. Мухлислар ўз суюклиларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Албатта мен Ўзбекистонда тўп тепган бир қанча яхши футболчиларни танийман. Улар мамлактингиз футболи ҳақида қизиқарли нарсаларни гапириб беришган.

- Суперлига клубларида сербиялик легионерлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар орасидан кимни яқин дўстингиз сифатида кўрсата оласиз?

- Барчаларини. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Кимнидир майдон ичида, яна бошқани майдон ташқарисида. Сербиялик футболчиларнинг кўплиги ўзингни бегонадек ҳис қилмаслигинга ёрдам беради. 

- Легионер сифатида мухлисларга нимани ваъда бермоқчисиз?

- Бундай мухлислар қаршисида майдонга чиқишимдан хурсандман. Шуни айтаманки, ҳар бир учрашувда жамоам учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Ишонаманки, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши остида ажойиб футбол кўрсатамиз. Шу боис ҳозирда машғулотларга астойдил ишлаяпмиз. Ўтказилаётган йиғинлар, машғулотларнинг самарасини расмий учрашувларда кўрамиз, деб ўйлайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика