RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими? Новости

"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард лондонликлар қишки трансфер ойнасида қандай позицияни кучайтириши мумкинлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Спорт арбитраж суди (CАС) ФИФА томонидан ёш футболчиларни рўйхатга олиш қоидаларини бузган "Челси"га қўйилган тақиқни бекор қилган эди.

"Менимча, январда ҳамма нарса тез содир бўлади", - дея тушунтирди Лэмпард.

"Шу дақиқадан бошлаб январь ойининг охиригача қандай кучайишимиз ҳақида мунозаралар бўлади. Ўтган мавсум билан таққослаганда Эден Азар кетганидан кейин биз жуда кўп гол ва ижодкорликни йўқотдик. Яратилаётган вазиятларимиз кам. Эҳтимол, биз бу позицияни кучайтириш чораларини кўрармиз". 

Аввалроқ, "Челси"нинг трансфер мақсадлари "Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ва "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заа деб айтилган эди.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Челси" "Лилль"ни мағлуб этди (2:1) ва "H" гуруҳида иккинчи ўринни олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика