“Челси” Хименесга қизиқиш билдирмоқда
24 июл 2020 00:47
Новости
Лондонликлар ҳимоя чизиғига “Атлетико” ҳимоячиси Хосе Хименесни олиб келиш ниятида. Уругвайлик футболчининг шартномасида кўтарма пули 109 миллион этиб белгиланган. “Челси” раҳбарияти албатта бу суммани тўлаш ниятида эмас. “Аристократлар” мадридликлар билан яхши алоқада ва шу боис улар бу суммани пасайтириш илинжида.
Ҳимоя чизиғига таклиф этилаётган яна бир футболчи “Вест Хэм” ҳимоячиси Деклан Райс. Унинг нархи 80 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда. Хименес ва Райсдан ташқари “Челси”“Борнмут” вакили Акега ҳам қизиқиш билдирган.
Айни пайтда “Челси”да тўртта марказий ҳимоячи - Антонио Рюдигер, Курт Зума, Андреас Кристенсен ва Фикайо Томори тўп тепмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии