“Челси” Виктор Осимхен учун 150 миллион евро беришга тайёр
26 июн 2023 08:56
Новости
“Челси” Виктор Осимхен учун 150 миллион евро беришга тайёр
Ушбу ҳафтада “Челси” Виктор Осимхен борасида “Наполи”га расмий таклиф юборади.
Футболчининг агенти “Наполи” президенти билан учрашган ва келишув суммаси бўйича музокара олиб борган. Аурелио Де Лаурентис ҳужумчиси учун 150 миллион евро сўраган. Бу суммани эса “Челси” тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди.
Футболчининг "Наполи" билан битими 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
24 ёшли нигериялик жорий мавсум Италия чемпионатида 31 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол урди. Transfermarkt портали футболчини 120 млн еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии