RU

Последние новости

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Championat.asia сайти талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхшилари аниқланди Новости

Одатимизга кўра якунига етаётган йилда ҳам ўзини кўрсата олганларни энг яхши деб топдик.  


Йилнинг энг яхши мураббийи - Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20)

Тажрибали мураббий учун 2023 йил ажойиб ўтди десак бўлади. Март ойида Ўзбекистонда ўтган U-20 Осиё кубогида Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларни мағлуб этиб қитъа чемпиони бўлди. 2018 йил U-23 терма жамоасини Осиё чемпиони қилган Равшан Ҳайдаров икки марта қитъа чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик мураббийга айланди.

Осиё кубогидан сўнг май ойида Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Аргентина мезбонлик қилган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган вакилларимиз нимчорак финалда тўхташга мажбур бўлишди.

Ўтган йилги ғолиб: Тимур Кападзе



Йилнинг энг яхши футболчиси - Остон Ўрунов ("Навбаҳор" / Ўзбекистон МТЖ)


"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 2023 йил ўз клуби сафида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб 14та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Айнан унинг самарадорлиги туфайли "лочинлар" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди. Суперлигада эса клуб бронза медалларига эга чиқди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида эса 12та учрашувда иштирок этиб 3та гол урди ҳамда 1та голли узатма эгасига айланди. Айниқса ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эронга қарши баҳсдаги голи ва голли узатмаси терма жамоамиз учун жуда ҳам қадрли бўлди.

Ўтган йилги ғолиб: Бобир Абдихолиқов



Йилнинг энг яхши дарвозабони - Артём Потапов ("Сурхон")

Жорий мавсум "Сурхон" сафида Суперлигада дебют қилган россиялик дарвозабон футбол жамоатчилигида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали кипер термизликлар таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди. 12та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. Йил сўнггида "Сурхон" Потапов билан бежизга шартномани узайтиргани йўқ. Айнан шу посбон Championat.asia ҳамда ПФЛ талқинига кўра йил рамзий терма жамоаларидан ўрин олди.

Ўтган йилги ғолиб: Ўткир Юсупов



Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Людмила Карачик ("Севинч" / Ўзбекистон МТЖ)

Аёллар футболида бир неча йиллардан буён ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этиб келаётган Людмила Карачик 2023 йилни "Севинч" клубида ўтказди ва "олтин хет-трик" қайд этди. Март ойида ўтган Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда Карачик "Сўғдиёна" дарвозасига иккита гол уриб "Севинч"нинг ғалабасига (3:0) катта ҳисса қўшди. Ноябрь ойида Ўзбекистон кубоги финалида ОКМК билан баҳсда ҳам Карачик гол уришга эришди (3:0). Йил охирида футболчи "Севинч" билан мамлакат чемпиони ҳам бўлди. 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатида Людмила 37та гол уришга эришди.

Терма жамоаси сафида Париж Олимпиадаси саралаши доирасида Бутанга 1та, Ҳиндистонга 2та гол уришга эришди. Карачик 2023 йил ОФК аёллар чемпионлар лигасига чақирув турнирида ҳам 1та тўп киритди.

Ўтган йилги ғолиб: Маҳлиё Сарикова



Йилнинг энг яхши футзалчиси - Даврон Чориев (BMB / Ўзбекистон МТЖ)


Тажрибали футзалчи Даврон Чориев 2023 йил BMB клуби сафида Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди. Ўзбекистон чемпионатида 20та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Терма жамоа таркибида Душанбеда ўтган CAFA мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Афсуски йил охирида жиддий жароҳат олди ва операция столига ётишга мажбур бўлди.

Ўтган йилги ғолиб: Ҳусниддин Нишонов



Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция / Ўзбекистон МТЖ)


Абдуқодир Ҳусанов учун ҳам 2023 йил ёдда қоларли бўлди. Дастлаб март ойида U-20 Осиё кубогида чемпион бўлди, сўнгра Аргентинада ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида дебют қилишга эришди. Ёзда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубидан Франциянинг "Ланс" клуби сафига трансфер қилинди. Ҳусанов Франция чемпионатида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчига айланди. Бундан ташқари 19 ёшли футболчи Европа чемпионлар лигасида ҳам дебют қилди.

Ўтган йилги ғолиб: Аббос Файзуллаев



Ўтган йилнинг энг яхшилари

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика