RU

Последние новости

14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  8 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  2 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  64 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди Новости

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари иштриокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Илҳом Ҳанжариев (Ўзбекистон)
– Турнир юқори савияда ташкил этилишига ишонаман. Бундай форматдаги турнир эса илк маротаба ўтказилмоқда ва ўйлайманки, бу яхши қарор. Биз мусобақага муносиб тайёргарлик кўрдик. Барча иштирокчи жамоаларга омад тилайман.



Замир Иргебаев (Қирғизистон) – Ушбу турнирга жамоамизга зарур бўлган барча қизларни жалб этишга ҳаракат қилдик. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Умуман, барча иштирокчилар тажриба ва маҳоратли жамоалар ва учрашувлар қизиқарли тарзда кечади. Барча иштирокчиларга омад ва ўйлайманки кучли жамоа ғалаба қозонади.



Зебо Гасимова (Тожикистон) – Ушбу турнир биз учун тажриба майдончаси. У футболчи қизларга келгуси фаолияти учун замин яратади. Очиғи, турнир олдидан бироз қийин вазиятга дуч келдик. Қизларни жамоа йиғинларига ва турнирларга олиб кетиш борасида бизда вазият бироз қийин. Аммо, жараён ижобий ҳал этилди. Ҳозирда барча имкониятларни ишга солиб, қизларни саралаб олишга ҳаракат қиламиз.




Шоди Ҳамини (Эрон) – Турнир юқори савияда ўтказилишига шубҳам йўқ ва Ўзбекистон мезбонлик учун яхши танлов. Олдимизда 16 ёшлилар ўртасида расмий мусобақа бор. Ушбу турнир орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрамиз. Барчага омад тилайман. Умид қиламанки, турнир жамоалар учун фойда ва ижобий натижалар олиб келади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика