RU

Последние новости

15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  2 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  10 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  2 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  7 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  2 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  51 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  1 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  14

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди Новости

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди

Шу кунларда Бухоро шаҳрида Биринчи лигага ўтиш турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда худудий футбол ассоциациялари томонидан ташкил этилган 2-лига ва вилоят кубоги мусобақалари орқали етиб келган жами 12 та жамоа иштирок этмоқда. Регламентга кўра, ўтиш турнирининг финалига йўл олган жамоалар янги мавсумдан бошлаб Биринчи лигага йўл олишлари белгилаб қўйилган. 

Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал босқичи ўйинларига старт берилди ва Бухоро шаҳрининг "Нурафшон" клуби Сирдарё вилоятининг "Гулистон" жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

2022 йилда ташкил этилган "Нурафшон" клубининг ўтиш ўйинларидаги натижалари қуйидагича бўлди:

Гуруҳ босқичи

"Нурафшон" - "Цементчи" 0:0

"Лочин" - "Нурафшон" 0:6



Чорак финал

"Нурафшон" - "Истиқлол" 4:1


Ярим финал

"Гулистон" - "Нурафшон" 0:0 (пенальтилар бўйича – 4:5)



Қайд этилган натижаларга кўра, Бухоро шаҳрида ташкил этилган "Нурафшон" клуби янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.



Жамоа номи: "Нурафшон"

Ташкил топган йили: 2022

Бош ҳомий: Бухоро шаҳар ҳокимлиги

Клуб президенти: Жамолиддин Носиров

Клуб бош директори: Азимжон Холов

Жамоа бош мураббийи: Комилжон Самиев

Ёрдамчи мураббийлар: Дилшод Сахатов, Равшан Самадов

Шифокорлар: Акбар Мирзаев, Ислом Бобоқулов

Мусобақанинг финал учрашуви 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика