Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади
20 мая 12:09
Новости
Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади
Аргентиналик мутахассис бу ҳақда клуб президентига маълум қилган.
Аргентинанинг "Индепендьенте" жамоаси бош мураббийи Карлос Тевес лавозимини тарк этади, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Хабар қилинишича, 40 ёшли Тевес аллақачон клуб президенти Нестор Гриндеттини бу ҳақда хабардор қилган. Мутахассис "Индепендьенте" билан сўнгги ўйинини Аргентина чемпионатининг "Платенсе"га қарши учрашувида ўтказди.
Карлос Тевес ўтган йилнинг август ойидан бери "Индепендьенте"да ишлаётганди. У 31 та ўйин ўтказиб, 14 ғалаба, 10 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган.
Похожие новости
11:39
Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил" 19
Комментарии