RU

Последние новости

09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  1 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  1 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  4 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  32 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  15 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  23 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  98 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  11 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4

Ўзбекистон кубоги. Бойовичнинг 95-дақиқада "Бухоро" дарвозасига урган голи "Турон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Новости

Ўзбекистон кубоги. Бойовичнинг 95-дақиқада "Бухоро" дарвозасига урган голи "Турон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бухоро" — "Турон" учрашуви якунланди.

Ўзбекистон кубоги. 1-тур.

"Бухоро" — "Турон" 1:1

Гол: 1:0 — 28, Обид Жўрабоев, 1:1 — 90+5, Милан Бойович.

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов, 7. Жасур Азимов (99. Жавоҳир Рўзиев, 46), 9. Александр Касьян (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 41), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 73), 14. Рустамжон Абдуҳамидов (91. Асилжон Бегимқулов, 87), 15. Обид Жўрабоев, 25. Аббосжон Отахонов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 70. Александр Станисавлевич (4. Миржалол Жумаев, 87), 80. Фарруҳ Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев

Захира:  13. Никола Стошич, 11. Темурбек Исмаилов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 90. Артур Закиев

"Турон": 1.Достонбек Тўхтабоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Азимжон Аҳмедов (21. Аъзамжон Алиев, 60), 9.Азиз Ибрагимов (11.Шоҳназар Норбеков, 61), 10.Ҳумоюн Муртазоев, 15.Никола Кумбурович, 18.Абдуғани Камолов, 44.Анри Чичинадзе, 49.Закария Бегларашвили (88.Милан Бойович, 76), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Марлен Чобанов, 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 19.Сардор Абдураимов, 22.Душан Стоилкович, 34.Саидафзалхон Ахроров, 55.Хушнудбек Авилов, 

Огоҳлантириш: Анри Чичинадзе (41), Азиз Ибрагимов (45+2), Всеволод Нихаев (74), Собир Муҳаммадиев (82), Аъзамжон Алиев (86)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


95. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милан Бойович жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

90+4. Тўхтабоев ўрнидан турди. Ҳаммаси жойида.

90+3. "Турон" дарвозабони тўқнашув натижасида жиддий жароҳат олди. Тез ёрдам машинаси майдонга кириб келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Бухоро"да ўзгаришлар: Абдуҳамидов ва Станиславлевич ўрнига Бегимқулов ва Жумаев киритилди

81. "Бухоро" футболчисининг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

77. "Турон" футболчиси бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

73. "Бухоро"да ўзгариш: Файзулло Жуманқўзиев Иминовни алмаштирди.

71. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкиллаштираётганди, бироқ Тошмирзаевнинг узатмасига шериклари етиб кела олмади.

66. "Бухоро" футболчилари икки марта ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

60. "Турон"да икки ўзгариш: Азимжон Аҳмедов ва Азиз Ибрагимов ўрнига Аъзамжон Алиев ва Шоҳназар Норбеков майдонга туширилди.

57. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳимоячилар бартараф этди.

51. Азиз Ибрагимовнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

46. "Бухоро"да ўзгариш: Жасур Азимов ўрнига Жавоҳир Рўзиев майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Азиз Ибрагимов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Бухоро" таркибида ўзгариш: Александр Касьян ўрнига Соҳиб Муҳаммадиев майдонга туширилди.

41. "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми Чичинадзе томонидан тўхтатиб қолди. Ҳакам илк бор сариқ карточкасини чўнтагидан чиқарди.

37. "Турон" томонидан ташкил этилган ҳужумни Қобулжонов бўлиб қўйди.

34. Мезбонлар томонидан амалга оширилган бурчак тўпи яна зарба билан якунланди, бу сафар ноаниқ.

28. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обид Жўрабоев бурчак зарбасидан сўнг бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!


27. Касьян қанотдан узатмаган бош билан зарба йўллади, унинг уриниши зўр чиқмаган бўлса-да, бурчак зарбаси ишлаб олиш учун етарли бўлди.

24. "Бухоро" томонидан йўлланган зарбани Тўхтабоев эгаллаб олди.

22. "Турон"нинг навбатдаги стандартини ҳимоячилар бартараф этди.

20. Меҳмонлар томонидан амалга оширилган стандарт самарасиз якунланди.

17. Тошпўлатов қанотдан узатмани дарвозага аниқ йўллай олмади, унда қулай имконият юзага келганди.

16. Майдон марказида бухоролик футболчига нисбатан қоида бузилди. Ҳакам футболчиларни тинчлантирмоқда.

13. "Турон" хавфли ҳужум ташкил этди, рақиб ҳимоячилари амаллаб тўпни қайтарди.

10. Станислаевич ҳужумда фоль ишлатди.

9. Мезбонлар бироз фаоллашди.

5. Абдурашидов тўқнашув натижасида енгил шикастланди. Тиббий ходимлар унга ёрдам кўрсатишди.

2. Касьяннинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бухоро" кўк-қора, "Турон" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.


Учрашув 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика