RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Қизилқум" устидан муҳим ғалабага эришди Новости

Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Қизилқум" устидан муҳим ғалабага эришди

"Бухоро" ҳамда "Қизилқум" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур ўйини якунланди.

Бухара

Дильшод Джураев - 38'

Суперлига. Тур 15

05/08/2023, 20:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
38'  Дильшод Джураев
38'  Александар Станисавлевич
58'  Александар Станисавлевич (Хумоюнмирзо Иминов)
59'  Мухаммаджон Рахимов
65'  Джасур Холтураев (Асилбек Каюмов)
89'  Иззатилла Пулатов (Асил Бегимкулов)
89'  Шохруз Норхонов (Махмуд Джурабаев)
89'  Мухаммаджон Рахимов (Джамолиддин Убайдуллаев)
90'  Махмуд Джурабаев
46'  Алишер Санаев (Самандар Шукуруллаев)
61'  Ислом Кенжабоев (Мухаммадали Гиясов)
66'  Джурабек Маннонов
87'  Джурабек Маннонов (Илхом Вахобов)
90'  Мухаммадали Гиясов

"Бухоро" - "Қизилқум" 1:0 (ТУГАДИ)
5 август 2023 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 20:00

Гол: Дилшод Жўраев (Александар Станисавлевич) 38'
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Турғун Жумабоев.
VAR: Рустам Лутфуллин.
AVAR: Илья Ильин.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шерзод Ражабов. 

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов ( 91.Асилжон Бегимқулов, 89), 5.Дилшод Жўраев (c), 7.Муҳаммаджон Раҳимов (17.Жамолиддин Убайдуллаев, 89), 9.Жасур Холтўраев (77.Асилбек Қаюмов, 65), 11.Шоҳруз Норхонов (22.Маҳмуд Жўрабоев, 89), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 70.Александар Станисавлевич (10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 58), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 94.Фране Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Захира: 20.Сардор Қобулжанов, 4.Миржалол Жумаев, 8.Аслиддин Турсунпўлатов, 24.Сардорбек Иззатов.

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Багтияр Гургенов, 10.Ислом Кенжабоев (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 61), 11.Акаки Шулаиа, 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев (с), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 44.Жўрабек Маннонов (4.Илҳом Ваҳобов, 87), 77.Гиорги Кухианидзе, 87.Алишер Саноев (5.Самандар Шукуруллаев, 46), 92.Марко Симоновски.

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 6.Муроджон Рахматов, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 30.Исломжон Тошпўлатов, 79.Диёр Раҳматуллаев.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммаджон Раҳимов (59), Жўрабек Маннонов (66), Муҳаммадали Ғиёсов (90+3), Маҳмуд Жўрабоев (90+5).


ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Зарбааа! Захирадан тушган Ғиёсовнинг зарбасидан кейин Кукич жамоасини голдан сақлаб қолди. 

90+5. Маҳмуд Жўрабоев қоидани бузгани боис сариқ карточка олди. 

90+3. Ғиёсов қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Бухоро"да 3 та ўзгариш: Раҳимов, Норхонов, Пўлатов ўрнига Убайдуллаев, Жўрабоев, Бегимқулов туширилди.

87. "Қизилқум"да ўзгариш: Маннонов ўрнига Ваҳобов баҳсни тугатиб қўяди. 

84. Энди Кукич тиббий ёрдам сўрамоқда. Бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолати у қадар яхши эмаслиги кўриниб қолди. Эҳтимол, бу бошқа нарса билан боғлиқдир, яъни вақт чўзиш.

83. Қанотда Тарасовга нисбатан қўполлик қилинди, жарима тўпи. 

82. Дилшод Жўраев рақибга нисбатан қоидани бузди. 

77. Кухианидзенинг узатмасидан кейин Кукич тўпни қийинчиликсиз эгаллашга эришди. 

76. Зарбааа! Асилбек Қаюмовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

76. Зарбааа! Акакининг навбатлаги зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

74. Жавоҳир Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у шифокорлар ҳамроҳлигида майдондан чиқди.

72. Акакининг зарбага ўхшаш узатмаси Кукич томонидан бартараф этилди. 

71. Раҳматов алдамчи ҳаракатлардан сўнг шерикларини қулай вазиятга олиб чиқмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.

69. Зарбааа! Ифеаньининг зарбаси кучсиз чиқиши оқибатида Кукич тўпни эгаллаб олди. 

66. Жавоҳир Рўзиевга нисбатан қоидани бузган Манноновга сариқ карточка кўрсатилди. 

65. "Бухоро"да ўзгариш: Холтўраев ўрнига Қаюмов тушди. 

64. Зарбааа! Гиорги Кухианидзенинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

61. "Қизилқум"да алмаштириш: Кенжабоев ўрнига Ғиёсов баҳсни давом эттирадиган бўлди. 

60. Зарба! Самандар Шукуруллаевнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

59. Раҳимов ортиқча эътироз учун огоҳлантирилди. 

58. "Бухоро"да ўзгариш: Станисавлевич ўрнига Иминов ўйинга қўшилди. 

58. Зарбааа! Акаки Шулаианинг кучли зарба берди, аммо ноаниқ.

54. Ифеаньи Ифеаньи Раҳимовни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди, вазиятга яқин турган ҳакам жарима белгилади. 

50. Шавкат Насибуллаев Улуғбек Бакаев билан гаплашиб олди ва ортиқча эътироз билдирмасликни таъкидлади.

47. Зарба! Марко Симоновскининг бош билан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Қизилқум"да ўзгариш: Саноев ўрнига Шукуруллаев ўйинни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+4. Яна Пўлатов майдонда ётибди. Бу гал ҳам Шерали Жўраев қўполлик ишлатди. 

45+1. Иззатилла Пўлатовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шерали Жўраев унинг оёғини босиб олганди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшилди. 

38. ГООООООООООЛ! Александар Станисавлевичнинг бурчакдан оширган тўпни Дилшод Жўраев дарвозага киритди – 1:0!  

33. Зарбааа! Николай Тарасовнинг бош билан йўллаган зарбасини Кукич қайтарди.

33. Саноевнинг ҳаволатиб узатган тўпи "Бухоро" аъзосига тегиб майдонни тарк этди, корнер. 

29. Манноновга тиббий ёрдам зарур. У Раҳимов билан жиддий курашда иштирок этди. 

27. Зарбааа! Гургеновнинг кучли ва аниқ зарбаси Кукич томонидан бартараф қилинди. 

26. Жасур Холтўраев бирга-бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди, Жавоҳир Илёсов ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб, хавфнинг олдини олди. 

24. Жўрабек Маннонов Раҳимовга нисбатан бироз қўпол ҳаракат қилди. 

21. Пўлатовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Илёсов тўпни мушт билан уриб юборишни уддалади.  

19. Ислом Кенжабоев ўзига хос финти орқали Ифеаньини олдинга бошлаганди, бироқ нигериялик легионер уни тушунмай қолди. 

17. Жўраев Симоновскини тирсаги билан уриб юборди, жарима зарбаси. Ислом Кенжабоевнинг жирмадан ошириб берган тўпи Кукичнинг қўлига бориб тушди. 

16. Зарба! "Бухоро" сардори Дилшод Жўраевнинг узоқдан йўллаган зарбаси осмон-у фалакка йўналтирилди. 

13. Дилшод Жўраевнинг паси тушунарсиз чиқиб қолди, у ҳужумчини қулай вазиятга олиб чиқмоқчи бўлганди, чоғи. Аммо тўп рақибга ўтиб кетди. 

10. Зарба! Диёрбек Ортиқбоевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

8. Жавоҳир Илёсов ва Шоҳруз Норхонов ҳаводаги кураш чоғида тўқнашиб кетишди. Футболчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

6. Жамоалар айтарли вазият яратишмади ва ҳозирча бир-бирларини ўрганиш билан банд бўлиб туришибди.

3. Ўйиндаги илк ҳужумни бухороликлар уюштиришди. Жасур Холтўраевнинг яқин масофадан ўткир бурчакни инишонга олмоқчи бўлди, аммо зарба анча муваффақиятсиз чиқди. 

1. Учрашув бошланди! 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика