RU

Последние новости

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  6 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  16 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти Новости

"Бухоро" қарзларидан қутиляпти

Теги :  "Бухоро"
Бухорода футболни яхши кўришади.

Ой охирида вилоятга катта футбол қайтиши эълон қилинди. Шу туфайли жамоанинг айни пайтдаги ҳолати тўғрисида маълумот беришни лозим топдик.

Бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун курашган жамоа айни пайтда қуйи лигада элита йўлланмаси учун мужодала қиляпти. Олий лиганинг 2016 йилги мавсумида 4-бўлган "Бухоро" нега 4 йилдан кейин Про лигага равона бўлди?

Бу саволга қисқа ва лўнда қилиб жавоб берса бўлади: "Бухоро" клуби йиллар давомида жамоа келажагидан ўз манфаатларини устун кўрадиган кишилар қўлида бўлиб келди. Бунга ёрқин мисол сифатида Усмон Тошевни кўрсатишимиз мумкин. "Нурашфон"нинг олдинги даражасини тиклаш учун" келган мутахассис 5 млрд қарзи бор жамоада ўзига-ўзи 85 млн сўм миқдорида ойлик маош белгилаб олган эди. Ундан олдин эса қариндошларини клуб тизимига олиб кириб, улар билан узоқ йиллик шартнома имзолаш орқали жамоа бюджетини "эмиб" келган кишиларни ҳам кўрдик...

Майли, у кунлар ортда қолди. Жамоа, ниҳоят, тўғри одамлар қўлига ўтган кўринади. Ҳар ҳолда декабрь-апрель оралиғи шундай таассурот қолдирди. Хўш, бу муддат ичида Ўткир Қодиров бошчилигидаги раҳбарият қандай юмушларни бажарди?

Аввало, 2019 йилнинг декабрь ойидан бери расмий ўйин ўтказилмаётган "Бухоро" спорт-мажмуаси яхши ҳолатга келтирилди. Мазкур арена 25 апрелга қадар тайёр бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, бу стадион Ўзбекистон кубоги финалини ҳам қўлга киритди. 

Шунингдек, эски қарзларни ёпиш масаласида жонбозлик кўрсатилмоқда. Аниқроқ айтилса, ўтган йилнинг декабрь ойида "Бухоро" футбол клубининг елкасида 5,5 млрд қарздорлик бор эди. Айни пайтга келиб бу рақам 2 млрд.га қисқарди.

3,5 млрд маблағ орқали қайси қарзлар қопланди? Биринчи навбатда "Бухоро"ни олдинги даражасига қайтариш учун келган Усмон Тошев рози қилинди. Кейин у клубга олиб келган Бахтиёр Дадаматов ҳамда Далер Қаёсовларга пул тўланди (255 млн сўм). Дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев эса ФИФА орқали 2025 йилга қадар мўлжалланган маошини (593 млн сўм) талаб қилди. Мазкур мутахассис билан узоқ давом этган музокаралардан кейин камроқ маблағ эвазига келишувга эришилди.

Футболчилар Тоҳир Маладўстов, Раҳат Жапаров ва Марко Милич олдидаги қарзларни тўлаган клуб трансфер тақиқидан қутулиб қолди.

ФИФАга 2019 йилдан бери қолиб келаётган 2000 франк миқдоридаги жарима тўлаб берилди.

Эски раҳбарлар даврида жамоа истиқомат қилган меҳмонхонлар олдидаги 700 млн сўм тўланди.

Озиқ-овқат учун қарздорлик бартараф қилинди, аёллар жамоасига тўланмаган 6 ойлик маош етказилди. Клуб ишчи-ходимларининг маошидан қолиб кетган 8 ойлик қарзлар узилди.

Бу борада Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда жамоа бош ҳомийси БНҚИЗ раҳбари Акбар Фозилов клубга улкан кўмак беришяпти. 

Айни пайтда фақат маҳаллий ўйинчилар олдидаги қарзлар сақланиб қолган. Раҳбарият улардан имкон қадар тез қутулишга ваъда берди. 

P.s. Охирги 4 ойда амалга оширилган ишлар "Бухоро" бошқарувига, ниҳоят, вилоят футболи учун жони ачийдиган инсонлар келганини кўрсатмоқда. Кўз тегмасин...

Фахриддин тайёрлади

мутолаа учун: Тошкент ва Қарши. Ўйинлар келишилганмиди? 

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика