RU

Последние новости

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  6 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар Новости

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг бўлган гаплар

"Бухоро" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "Навбаҳор" бош мураббий Александр Волков учрашув тўғрисида ўз фикрини билдирди. - "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин кутилганидек курашларга бой бўлди. Учрашув бошида баъзи содир этган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Сўнгра ўз дарвозамиздан аламли тўп ўтказиб юбордик. Умуман олганда мухлисларга бугунги беллашув манзур бўлди деб ўйлайман. Аслида жамоамизнинг ўйинини қовушди дейиш мумкин, бироқ голларни "Бухоро" урди. Бизга доимгидек вазиятларни голга айлантириш етишмади. Иккинчи даврада таркибда ўзгаришлар бўлишини вақт кўрсатади. Буни ҳозир айтиш қийин. Ха, раҳбарият бир нечта янги ўйинчиларни клубга таклиф қилишни режалаштирган.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди. - Оғир ўйин ўтказдик. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга рахмат айтиб, уларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Нима сабабдан сўнгги 10 дақиқада бўш ўйин кўрсатганимизни ўрганиб чиқамиз. Нимага ҳимояланганимизни ўзим ҳам тушунмадим. Об-хаво шароити балки футболчилар ҳаракатига таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Шу боис бироз ланж ўйин кузатилди. Гол ўтказиб юборгунимизга қадар яхши ҳаракатланаётгандик. Ҳисоб қисқаргач шогирдларим тушкунликка тушиб қолишди. Бугунги учрашувни унутиб, навбатдаги "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика