RU

Последние новости

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  0 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  36 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  14 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  28 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ Новости

"Бухоро"-"Локомотив". ПРЕВЬЮ

31- май (якшанба) куни «Бухоро» жамоаси Ўзбекистон чемпионати, олий лигаси доирасида навбатдаги турни ўз майдонида ўтказади.

11-тур доирасида кечадиган ушбу баҳсда Бухорога Ўзбекистоннинг амалдаги кумуш медал соҳиби, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ташриф буюради.

Анъанага кўра, ўйиндан олдин ушбу жамоаларнинг олий лига мусобақаларидаги ўзаро учрашувлар статистикасини тақдим этамиз.

Шу кунга қадар ушбу рақиблар жами 18 маротаба тўқнаш келишган.  Кичкина устунлик тошкентликлар томонида. Ушбу учрашувларнинг 5 тасида "Бухоро" зафар қучган бўлса, 8 та учрашувда Тошкент клуби ғалабани тантана қилган. Бу жамоалар 5 марта дуранг натижани қайт этишган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 23:31.

Ўаро учрашувларада “Бухоро” 20 очко, “Локо” эса 29 очко жамғарган.

Ушбу жамоалар дастлабки бор 2004 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Тошкентдаги “ЖАР” стадионида кечган учрашувда “Бухоро” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 6-тур доирасидан кечган ушбу баҳснинг 60-дақиқасида Муҳаммад Иноғомов киритган гол бухороликларга ғалаба келтирган эди.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги учрашуви 2014 йил 7 ноябрда кечган эди. “Бухоро”да кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайт этилганди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Ойбек Нурбоевнинг голига, 89-дақиқада Александр Гейнрих жавоб қайтарган эди.


Ўзбекистон чемпионати.Олий лига. 11-тур.

"Бухоро"(Бухоро)-"Локомотив"(Тошкент)

31 май (Якшанба). "Бухоро" спорт мажмуаси. Соат 18:30


"Бухоро" (Бухоро)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 5

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 8

Киритилган тўплар 23

Ўтказиб юборилган тўплар 31

Тўплар фарқи -8

Энг йирик ғалаба 3:1

Энг йирик мағлубият 1:5

Энг сермахсул учрашув 4:3

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 20

 

"Локомотив" (Тошкент)

Учрашувлар 18

Ғалабалар 8

Дуранглар 5

Мағлубиятлар 5

Киритилган тўплар 31

Ўтказиб юборилган тўплар 23

Тўплар фарқи 8

Энг йирик ғалаба 5:1

Энг йирик мағлубият 1:3

Энг сермахсул учрашув 3:4

Энг сермахсул дуранг 1:1

Очколар 29

Тайёрлади: Азиз Салихов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика