"Бухоро" канадалик футболчини ўз сафига қўшиб олди
14 июл 2019 18:26
Новости
"Бухоро" канадалик футболчини ўз сафига қўшиб олди
Жамоамиз ўқув-йиғинига икки легионер келиб қўшилди. Улар Канадалик ҳимоячи Милован Капор (сўнги клуби Беларусиянинг «Гомел» жамоаси) ва Тожикистонлик ярим ҳимоячи Фатхуллоев Фатхулло (сўнги клуби Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоаси).
Шунингдек бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Бош мураббий Мухсин Муслимович жамоа ўзагини шакллантириш ва рақобатдош жамоа тузишга қаттиқ бел боғлаган.
Жамоамиз куниги икки маҳал машғулотлар олиб боришмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шунингдек, футболчилар билан техник ва тактик тайёргарлик олиб бориляпти. Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 25 июлга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Унга кўра, 16 июль куни "Локомотив, 18 июлда АГМК ва 20 июль куни "Қизилқум" жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии