RU

Последние новости

13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  5 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  2 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  10 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  11 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  5 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  13

"Бургутлар" парвозда Новости

"Бургутлар" парвозда

Теги :  Андижон
Мухлислар севимли жамоаларидан доим ғалаба кутишади. Ўз навбатида футболчилар ҳам майдонга чиқиб ишқибозлар учун тўп тепишди. Табиийки, кетма-кет ғалабалар ҳар қандай мухлисни ҳам қувонтиради.

Мавсум якунланиб бораётган айни пайтда “Андижон” жамоаси мазмунли ўйинлари билан ўз ишқибозларини мамнун этиб келмоқда. 27-турда “Андижон” жамоамиз ўз майдонида “Сўғдиёна”ни  қабул қилиб 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада “бургутлар” чемпионатда қаторасига учинчи ғалабага эришдилар. Ундан аввал Фарғонадаги учрашувдаёқ жамоамиз иккита нохуш анъанага барҳам берди. Биринчидан, андижонликлар ўз тарихида илк бор Фарғонада “Нефтчи”ни доғда қолдириб сенсация қайд этишди. 1992 йилдан буён миллий чемпионатимиз ўтказилиб келинаётган бўлса, шу пайтгача жамоамиз сафарда “Нефтчи”ни юта олмаганди. Анвар Бердиевнинг ягона голи билан жамоамиз ушбу нохуш анъанага чек қўйди. Фарғонадаги ютуқдан сўнг андижонликлар чемпионатда биринчи марта кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу натижани жамоамиз “Сўғдиёна” билан ўйинда ҳам такрорлаб, ғалабалар сериясини учтага етказди. Нафақат бу йил, балки ўтган йилдан бери “Андижон” клуби чемпионатда кетма-кет ғалабаларга эриша олмаётганди. Ушбу ёқимсиз анъанага ҳам барҳам берилди.

Бундан учта тур аввал 15-поғонадан жой олиб, олий лигадан тушиб кетиш арафасида турган андижонликлар ўз имкониятларини анча яхшилаб олишди. Жамоа учта учрашувда 9 очко жамғариб, очколари сонини 27 тага етаказиб олди. Бу билан “Андижон”ни элитада қолиши ҳам деярли ҳал бўлди. Тан олиш керак, Эдгар Гесс кетганидан сўнг жамоа ўйинида ўзгариш юз берди. Бошқарувни ўз зиммасига олган Сергей Ковшов омадли мураббий эканлигини намойиш этди. Гесс бош мураббийлигида андижноликлар 20 та ўйин ўтказиб 14 очко тўплашганди. Ковшовнинг қўли остида эса жамоамиз шу кунгача 7 та учрашувда майдонга тушиб, 13 очко жамғарди. Албатта, Предраг Вуйович ва Темур Васильевни кетиши жамоа учун сезиларли йўқотиш бўлди. Шунга қарамай, иккинчи даврада таркибга қўшилган Анвар Бердиев, Иқбол Бобохонов ва Абдуллоҳ Олимов ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Айниқса, Бердиевнинг тажрибаси жамоага катта ёрдам бермоқда. Маҳоратли ҳужумчи андижонликлар сафида шу кунгача 8 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол этди. Бу голларнинг орасида Бердиев собиқ клуби “Нефтчи” дарвозасини ҳам ишғол этди. Биринчи даврада “Машъал” ва “Нефтчи”да захирада ўтирган Бобохонов билан Олимов мавсумнинг иккинчи қисмида “Андижон” сафига қўшилиб ўйин амалиётига эга бўлишмоқда. Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган баҳсда Олимов ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Биринчи навбатда жамоада молиявий ёки бошқа муаммолар бўлмаса натижа яхши бўлиши аниқ. Андижон вилояти ҳокими ҳамда клубимиз ҳомийси “GM-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳам имкон қадар эътибор қаратиб, ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. “Сўғдиёна” билан бўлган ўйиндан кейин Андижон вилояти ҳокими, Андижон Футбол Федерацияси президенти Ш.Қ.Абдураҳмонов кийиниш хонасига кириб, футболчиларни ғалаба билан қутлади. Кетма-кет ғалабалар учун Ш.Қ.Абдураҳмонов футболчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

Хуллас, айни пайтда “бургутлар” парвозда ва жамоа қолган учрашувларни ҳам мана шундай руҳда ўтказишни мақсад қилган. Кейинги турни жамоамиз Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказади. Бу ўйинда ҳам футболчилар ғалабани ўйлашмоқда. Ундан кейин андижонликлар ўз майдонида “Динамо” клубини қабул қилишади. Мавсумнинг сўнгги турини эса “Андижон” пойтахтда “Пахтакор”га қарши ўтказади. Ушбу учрашувларда ҳам жамоамиз мухлисларини хурсанд этишини кутиб қоламиз.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика