RU

Последние новости

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   3 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

"Бунёдкор": Ёшлар лигаси. Ғалаба билан бошладик Новости

"Бунёдкор": Ёшлар лигаси. Ғалаба билан бошладик

2015 йилги ёшлар лигаси баҳслари старт олди.
1-турда “Бунёдор” ва “Бухоро” ёшлар жамоалари куч синашдилар.

Мезбонлар дастлабки дақиқаларданоқ ўйин тизгинини ўз қўлларига олишиб, бухороликлар дарвозаси олдида кетма-кет ҳавфли вазиятлар ярата бошлашди.

Янги мавсумнинг дастлабки расмий учрашувидаги голимизни 12-дақиқада Миржамол Қосимов киритди. Унинг жарима майдончаси чизиғи ёнгинасидан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди.

26-дақиқада Отабек Шукуров ҳам ўзининг кучли зарбаси эвазига ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Танаффусга чиқиш арафасида ёш “қалдирғочлар” чиройли комбинация ташкил этишди. Ҳужумни Азизбек Мамазоитов ажойиб гол билан якунлаб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар таркибга ўзгартиришлар киритишди. “Қалдирғорчлар” яна гол уриш учун олдинга интилишди. Бироқ “Бухоро” ёшлари ҳисобни қисқартиришга эришдилар. 76-дақиқада Баҳром Нарзуллаев тиқилинч вазиятдан дарвозани ишғол қилиб, якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Шундай қилиб, Ҳикмат Эргашев шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошладилар.

Ёшлар лигаси, 1-тур
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 3:1 (3:0)
Голлар:
Миржамол Қосимов 12 (1:0), Отабек Шукуров 26 (2:0), Азиз Мамазоитов 42 (3:0), Баҳром Нарзуллаев 76 (3:1)
“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зухуров, 30.Азизбек Мамазоитов (10.Муҳаммадодил Қаҳрамонов 60), 33.Иброхим Ғофуров, 18.Шоҳзод Абдураҳимов, 15.Эргаш Исмоилов (6.Георгий Погосов 63), 44.Миржамол Қосимов (28.Вячеслав Пурак 70), 23.Хуршид Ғиёсов, 5.Отабек Шукуров (21.Фарҳод Намозов 46), 7.Нодир Мавлонов (11.Жаҳонгир Ходжамов 61), 26.Сардорбек Азимов (14.Владислав Нуриев 58), 59.Жавоҳир Қаҳрамонов
“Бухоро”: 25.Шохжаҳон Насимов, 2.Вячеслав Пономарёв, 5.Руслан Асланов, 6.Меҳрож Ғуломов, 7.Феруз Мўйинов, 8.Аҳрор Умаржонов, 9.Нозим Умуров, 10.Баҳром Нарзуллаев, 11.Акобир Тўраев, 15.Равшан Асланов, 88.Равшан Янгиев
Захирадан майдонга тушганлар: 3.Бобур Омонов, 14.Азамат Солиев, 17.Аббос Икромов, 21.Дониёр Саидов, 77.Адиз Очилов, 89.Наримон Ҳасанов
Бош ҳакам: А.Жалимов (Нукус)
Учрашув назоратчиси: А.Попов (Тошкент)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика