RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  78 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди? Новости

"Бунёдкор" ва Жавлон Иброҳимов иши нима учун CAS'гача борди?

Жорий йилда илк бор ўзбекистонлик футболчининг иши халқаро спорт арбитраж суди яъни CAS ташкилотида кўриб чиқилмоқда.

Гап Жавлон Иброҳимов ва "Бунёдкор" ҳақида кетяпти. 2019 йил февраль ойида жамоани тарк кетган ярим ҳимоячи клубда 200 млн сўм пули қолганини айтилмоқда. Кейинчалик, ЎФА Футболчиларнинг Мақоми ва Ўтиши бўйича қўмитаси ҳамда ЎФА Апелляция қўмитаси Иброҳимовнинг фойдасига қарор чиқарган. Бироқ "Бунёдкор" томон бу қарордан қониқмади ва ишни Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилди. Мана шу масала ҳозирга қадар давом этиб келмоқда. Хўш, иш қайси босқичда? Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев кеча жонли эфирда бу борада тўхталиб ўтди. 


Ўзбек футболчисининг иши халқаро арбитраж судида кўрилади. Муаммо нимада?


"Фақат бир нарсага ойдинлик киритиб ўтсам,"Бунёдкор" бу ерда футболчилар уюшмасини эмас, ЎФА қўмитаси қарори устидан Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилган. Биз ўзимизда ўтказилган иккита қўмита, бир маротаба аппеляция ишида ютиб чиққанмиз. Ўзимиз келтирган важларни исботлаб берганмиз. Футболчимизнинг қарздорлигидан клуб воз кечмаган. Бу ерда гап вақт доирасида бўлган. 15 декабрь куни суд буни кўриб чиқади ва охирги қарорни улар қабул қилади. Энди ЎФА қўмитаси қарорини нима учун шундай қарор қабул қилганини исботлаб бериш керак. "Бунёдкор" келтираётган важлар шунчаки исботсиз важ бўлиб қоляпти. Уларда CAS ташкилотига ишни бериш ҳуқуқи бор эди. Алам қилаётган жиҳати, балки суд қарорни клуб ёки бошқа томонга чиқариши мумкин. Лекин "Бунёдкор" давлат томонидан молиялаштиришини ҳисобга олсак, ҳамма гап CAS'га тўлаб берилаётган пулларда. Бу кичкина пуллар эмас. Тўғри бу клубнинг иши. Агар "Бунёдкор" ғолиб чиқадиган бўлса, бир қисмини ЎФА тўлашига тўғри келади. Ҳали қолган ҳаражатлар ҳам бор. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси эса тараф сифатида ўзимизнинг важларни келтириб ўтади. Боринки, қарор Иброҳимов томонга ҳал қилинса, футболчига тўлаб бериладиган пул ҳам "Бунёдкор"нинг бўйнига тушади ва жуда катта маблағ юзага келади. 

Бундай вазиятларда биз клуб ва футболчини келишувга чақирамиз. Агарда тўлиқ тўлай олмаса, имкони бўлмаса, ишонч хати олиб маълум вақтда тўлаб беришига кўндирамиз. "Бунёдкор" билан кечаётган воқеда, дастлаб Жавлон Иброҳимов тўлаб бериладиган сумманинг яримига ҳам рози эди. Қўмитага олиб бормасликни талкиф қилганмиз. Лекин шундай даражага чиқиб борди. Биз учун ҳам тажриба бўлди",- дейди Камолиддин Мурзоев.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика