RU

Последние новости

18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  4 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  1 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  7 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда Новости

“Бунёдкор” тарбияланувчилари Болгариядаги турнирда

Шу кунларда Болгарияда болалар ва ўсмирлар ўртасида йирик халқаро турнир ўтказилмоқда.

Бяла ва Обзор шаҳарларида ўтаётган мусобақада “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 ва 2008 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам иштирок этишмоқда.

Акмал Рисқуллаев ва Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги 2006 йилларда таваллуд топган футболчиларимиз мусобақада иккита – “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари номи остида иштирок этишмоқда. “Бунёдкор-А” футболчилари биринчи турда Москванинг “Мактаб-1208” жамоаси дарвозасига жавобсиз 15та гол уришди. “Бунёдкор-Б” вакиллари эса Кишинёвнинг “Спарта” клубидан 2:0 ҳисобида устун келишди.

2-турда ҳам вакилларимиз ғалаба қозондилар. Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” футболчилари Молдованинг “Дачия” жамоасини 6:2, Абдумалик Рахимов мураббийлигидаги “Бунёдкор-Б” вакиллари Болгариянинг “Роз-Долина” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учинчи турда ҳам вакилларимиз юз фоизли кўрсаткични қайд этишди. “Бунёдкор-А” Варнанинг “Олимпик”ини 11:1, “Бунёдкор-Б” эса Софиянинг “Ферион” жамоасини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.

2008 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақада жами олтита жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа бир-бирлари билан биттадан ўзаро ўйин ўтказади. Шундан сўнг, энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиби деб эълон қилинади. “Бунёдкор” ушбу ёш тоифасида ҳам иккита жамоа билан иштирок этмоқда. Ҳозирча Абдужаббор Маъруфалиев ва Фурқат Самегов мураббийлигидаги футболчиларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда. Дастлабки турда “Бунёдкор-А” ва “Бунёдкор-Б” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Унда “А” жамоа вакиллари 4:0 ҳисобида устун келдилар.

Иккинчи турда “Бунёдкор-А” мезбонлар “Олимпик” жамоасини 15:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Бунёдкор-Б” жамоаси эса Софиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчилари билан жангавор дуранг 3:3 ҳисоби қайд этишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика