"Бунёдкор" собиқ устози Бразилия чемпионати ғолибига айланди
26 ноя 2018 11:26
Новости
"Бунёдкор" собиқ устози Бразилия чемпионати ғолибига айланди
Бразилия чемпионатининг 37-турида мусобақа ғолиби номи аниқ бўлди.
Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Палмейрас" меҳмонда "Васко да Гама"ни 1:0 ҳисобида таслим этди ва турнир якунланишига бир тур қолганда чемпионга айланди. Иккинчи ўрин соҳиби "Фламенго" чемпиондан 5 очко ортда қолиб кетди.
Бу "Палмейрас" учун 10-чемпионлик бўлди. Шундай қилиб улар ушбу турнир рекордчисига айланишди. Бу кўрсаткич бўйича уларнинг энг яқин таъқибчиси "Сантос" клуби ҳисобланади (8та чемпионлик).
Айни дамда "Палмейрас"ни 2009-2010 йилларда "Бунёдкор"га устозлик қилган Луис Фелипе Сколари бошқармоқда.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии