RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  192 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол Новости

“Бунёдкор” кичкинтойлар фестивалида ҳам фаол

Маълумки, 10 ёшдан кичик бўлган болалар “Бунёдкор” футбол мактабига ҳеч қандай имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Шунингдек, улар натижа талаб этиладиган мусобақаларда иштирок этишмайди. Фақат турли фестиваллар ва тенгдошлари билан ўртоқлик ўйинлари орқали кичкинтойлар ўз маҳоратларини ошириб боришади.

Яқинда “Бунёдкор” БЎФМ нинг 8 ёшли кичкинтойлари кетма-кет 2 фестивалда иштирок этишди. Дастлаб машҳур футболчи ва мутахассис Акмал Азизхўжаев хотирасига бағишланган турнирда Абдумалик Рахимов шогирдлари ўз тенгдошлари билан қуйидаги натижаларни қайд этишди: “Пахтакор” – 3:0, БЎСМ-30 – 2:0, “Спартак”-2 – 7:0, “Спартак-1” – 0:2.

Сўнгра, оммавий футбол кунига бағишланган турнирда ҳам айнан шу кичкинтойлар қатнашишди. Фестивалнинг қизиқ томони, унда натижа муҳим бўлмаганлиги сабабли қизлар жамоалари ҳам иштирок этишди. Кичкинтой “қалдирғочлар” натижалари: “Пахтакор” – 4:0, БЎСМ-30 (қизлар) – 2:0, “Насаф” – 5:0, “Спартак” – 0:1.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бу фестивалларда натижа бирламчи бўлмаган. Ёш футболчилар илк маротаба жамоавий ўйин нималигини ҳис қилишди. Улар берилиб ўйнашди ва ота-оналари олдида ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга интилишди. Киритилган ҳар бир гол уларга завқ-шодлик бағишлаган бўлса, мағлубиятдан сўнг кўз ёшлар ҳам бўлди. Лекин бу уларнинг футболчилик фаолиятидаги илк қадам. Ҳозирча улар миллионлар ўйинидан фақат завқ олишсин, тобланишсин. Акаларидан ўрнак олишсин. Улар майдонда ўз сўзларини айтадиган пайт, клуб шаъни учун тўп суриш вақти ҳали келади...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика