"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин
08 мая 2018 17:03
Новости
"Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор"га ўтиши мумкин
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор"нинг чап қанот ҳимоячиси Акром Комиловнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" трансфер ойнаси очилганда чап қанотни кучайтиришни мақсад қилмоқда. Маълумотларга кўра, "Пахтакор" ёзда "Бунёдкор"дан Акром Комиловнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин.

Айни шу масалада Акром Комилов билан боғланганимизда, "қалдирғочлар" ҳимоячиси ушбу қизиқишни тасдиқлади. Лекин ҳали ушбу трансфер масаласи расман ҳал этилмаганини таъкидлади. Акром Комилов "Бунёдкор" билан йил якунига қадар амалда шартномаси борлиги ва агарда "Пахтакор" уни сотиб олмоқчи бўлса, унда клуб билан ҳам боғланиши лозимлигини билдирди.
"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоанинг молиявий ҳолатини тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай қизиқарли таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканликларини маълум қилганди.
"Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Насаф" етакчисини сотиб олмоқчи
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии