Бунёдбек Абдуманнонов: "Бу йилги мавсум қизиқарли ўтди"
21 ноя 2018 19:55
Новости
Бунёдбек Абдуманнонов: "Бу йилги мавсум қизиқарли ўтди"
Про-Лига 36-туридан ўрин олган "Хотира-79" - "Ёзёвон-Лочинлари" (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар футболчиси Бунёдбек Абдуманнонов "Championat.asia” сайтига интервью берди.
Бу йилги мавсум ўзгача руҳда ўтди. Жамоалар сони қанчалик кам бўлса, рақобат шунчалик ортар экан. Сабаби битта учрашувда мағлуб бўлиб, турнир жадвалида камида икки поғона пастга тушиш мумкинлигини, аксинча ғалаба қозониб кўтарилиш мумкин эканлигини айнан шу мавсумда кўрдик. Умуман олганда бу йилги Про-Лига ўйинлари шахсан ўзимга ёқди.
Бу учрашувдан кейин мавсум расман якунланди. Бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга, шунингдек клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман - дейди Бунёдбек Абдуманнонов.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Комментарии