RU

Последние новости

19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  1 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  4 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  13 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна"0:0 (матнли трансляция)  20 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  27 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью) Новости

Бундеслига "отахони" турни якунлаб беради (Превью)

Бугун Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви ташкил этилади.

"Вердер"нинг айни дамдаги ишлари яхши эмас. Флориан Кофельдт шогирдлари 18 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 17-ўрнида боришмоқда. Элитада қолиш мақсадида бўлган жамоанинг битта захира ўйини мавжуд ("Айнтрахт", 24-тур).

"Фармацевтлар"да эса ҳолат бироз бошқачароқ. Жорий йил ЧЛда гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаган жамоа келаси йил ҳам Европанинг энг нуфузли клублари мусобақасида қатнашиш ҳаракатида. "Байер" бу йўлда жиддий рақобатга киришган. Аммо, кучли тўртлик учун имконият бой берилган тақдирда ҳам, леверкузенликлар еврокубокларсиз қолишмайди.


"Байер" мавсум рестартини меҳмондаги ўйин билан бошласада, бунинг ижобий тарафлари ҳам йўқ эмас. Мезбон Бремен жамоаси ўз майдонида очко тўплаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга. Бременликлар 11та уй учрашувида ўтказиб атиги 5 очко тўплашган ва 26та гол ўтказиб юборишган. Шу ўринда айтиш керакки, леверкузенликлар ўз навбатида, меҳмондаги ўйинларда энг яхши иштирок этаётган Топ-4 жамоалар орасида. "Фармацевтлар" 12та ўйинда 22 очко тўплаб, рақиблар дарвозасини 12 бор ишғол қилишган.


"Вердер" 14 йил давомида жамоа билан ижобий натижалар қайд этган Томас Шаафдан сўнг яна ўз тизимидан мураббий топишга қарор қилди. Бундай мутахассис истеъфодан қўрқмаган ҳолда жамоа билан узоқ вақт ишлайдиган мураббий бўлиши лозим эди. 2017 йилда бременликлар устозига айланган Флориан Кофельдт айнан шундай эди. У ўрганади, хатоларни тан олишдан қўрқмайди, уринади ва изланади, асосийси ишлайди. Аммо, Бундеслигада жуда камтар таркибга эга бўлган мураббий учун бу илк катта синовдир.


"Байер" устози эса ўйиндан олдин Ларс Бендердан "айрилди". Футболчи тўпиғидаги жароҳат сабаб бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига эса 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимяочи Флориан Виртц қайдномадан ўрин эгаллаган. Ёш ўйинчи Бошда катта таассурот қолдирди, аммо унга асосий жамоада мунтазам ўрин йўқ, ҳозирча.

ГЕРМАНИЯ БУНДЕСЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Маълумот учун, Бременнинг "Вердер" жамоаси Бундеслигада энг кўп ўйин ўтказган жамоа ҳисобланади - 1890 та учрашув.

Тахминий таркиблар

"Вердер" ҳимоядаги муаммоларни бартараф этиш учун декабрь ойидан 3-4-3 схемасига ўтган. "Байер" эса мавсумда уч ёки тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаб келмоқда.


Демак, бугун соат 23:30. Рестарт олган Бундеслига 26-турининг сўнги учрашуви. Ўтказиб юборманг!

Вердер

Теодор Гебре Селассие - 30'

Бундеслига . Тур 26

18/05/2020, 23:30

4
:
1
Завершен

Байер

Кай Хаверц - 28', Кай Хаверц - 33', Митчелл Вайзер - 61', Керем Демирбай - 78'

Стадион: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 зрителей

Главный судья: Tobias Stieler

45'
90'
30'  Теодор Гебре Селассие
30'  Леонардо Биттенкурт
54'  Никлас Мойсандер
54'  Филипп Баргфреде (Йоханнес Эггештайн)
71'  Дэви Зельке (Джошуа Сарджент)
71'  Леонардо Биттенкурт (Ник Вольтемаде)
75'  Марко Фридль
85'  Милот Рашица (Фин Бартельс)
85'  Кевин Фогт (Юя Осако)
28'  Кай Хаверц
28'  Мусса Диаби
33'  Кай Хаверц
33'  Керем Демирбай
44'  Свен Бендер
61'  Митчелл Вайзер
61'  Мусса Диаби
62'  Флориан Вирц (Карим Бельараби)
62'  Мусса Диаби (Леон Бэйли)
71'  Надим Амири (Юлиан Баумгартлингер)
78'  Керем Демирбай
78'  Карим Бельараби
85'  Кай Хаверц (Лукас Аларио)
85'  Чарлес Арангис (Паулиньо)


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика