RU

Последние новости

17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади Новости

Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида 5-тур ўйинлари старт олади.

Немис чемпионати гегемони "Бавария" Мюнхенда "Аугсбург"ни қабул қилади. Дастлабки 4та турда 4та ғалабага эришган Нико Ковач бошчилигидаги жамоа ҳафта ўртасида ҳам ғалабага эришиб мухлисларини хурсанд қилишга уринади.

Охирги 7та ўзаро ўйинда "Бавария" "Аугсбург"ни фақат мағлуб этган. Сўнгги бор 2015 йил "Аугсбург" сенсацион тарзда Мюнхендан 3 очко билан қайтган эди. Бугунги куннинг марказий ўйини Бременда бўлиб ўтади. Унда ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган икки клуб "Вердер" ва "Герта" тўқнаш келади.



Ҳужумчи Ведад Ибишевич етакчилигидаги "Герта" 10 очко билан иккинчи, Клаудио Писарро бошчилигидаги "Вердер" 8 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Герта" ярим ҳимоячиси Ондрей Дуда 4та ўйинда 4та гол уриб ҳозирда Бундеслигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Ўзбекистонда туғилган Антон Вальдемар ўйнаётган "Ганновер" ўз мухлислари қаршисида ўтган ҳафта ЕЧЛ гуруҳ босқичида дебют қилган "Хоффенхайм"ни қабул қилади.

Германиянинг амалдаги вице-чемпиони "Шальке-04" учун янги мавсум дахшатли даражада омадсиз тарзда бошланди - 4та ўйин, 4та мағлубият ва мусобақа жадвалида сўнгги ўрин. Бугун Доменико Тедеско бошчилигидаги жамоа "Фрайбург" меҳмони бўлишади. 


Бундеслига. 5-тур. Мусобақа жадвали
25 сентябрь.
21:30 "Вердер" - "Герта"  ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Бавария" - "Аугсбург" ("Матч ТВ. ФУТБОЛ 2" LIVE)
23:30 "Ганновер" - "Хоффенхайм"
23:30 "Фрайбург" - "Шальке-04"

*Барча соатлар Тошкент вақти билан берилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика