RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  20 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  18 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади Новости

Бугун U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади

2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан бугун мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Қуръа маросими  Бангкокдаги "Rama Gardens" меҳмонхонасида ташкил этилади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.

Қуръа механизмига кўра, 16 жамоа тўрттадан 4 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Мусобақа якунида кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланма олади. 

Биласиз, навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2020 йил Токиода ташкил этилади. Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Осиёга мезбон Япониядан ташқари яна учта ўрин ажратилган. Агар Япония олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, унда тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа қўшимча имтиёзга эга бўлади. 

Шунингдек, саватчалар ҳам аниқ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2018 йилги мусобақада чемпионликни қўлга киритгани боис 1-саватчада бўлади. 


1-саватча: Таиланд (мезбон), Ўзбекистон, Вьетнам, Қатар

2-саватча: Жанубий Корея, Ироқ, Япония, КХДР

3-саватча: Хитой, Австралия, Иордания, Саудия Арабистони

4-саватча: Сурия, Эрон, БАА, Баҳрайн. 


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика