RU

Последние новости

12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  0 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  5 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  14 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  8 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  8 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  21 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  13

Бугун Россияда мавсум якунланади Новости

Бугун Россияда мавсум якунланади

Бугун Россия премьер-лигасида 2015-2016 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етади.

Сўнгги турдан олдин чемпион номи маълум эмас. Бош соврин учун ЦСКА ва "Ростов" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Москва "армиячилари" бугун Қозон шаҳрида "Рубин" меҳмони бўлишади. "Ростов" эса Грознийда "Терек" билан куч синашади. Охирги турда ЦСКА дуранг ўйнаб "Ростов" ғолиб бўлса Қурбон Бердиев бошичилигидаги ростовликлар чемпион бўлишади. Сабаби ўзаро ўйинларда "Ростов" рақибидан устун.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Краснодар" клуби кейинги йил Европа лигасида иштирок этиши аниқ бўлди. Яна бир ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов ўйнаётган "Локомотив" эса афсуски кучли бешликка кира олмади ва еврокубокларсиз қолди.

Мусобақа жадвалининг қуйида ҳам кураш анчайин қизиқарли кечмоқда. Охирги турдан олдин бешта клубда қуйи лигага тушиб кетиш хавфи мавжуд.

Маълумот учун, премьер-лигада охирги икки ўринни эгаллаган клублар тўғридан-тўғри биринчи лигага тушиб кетади. 13 ва 14-поғонани эгаллаган икки клуб эса биринчи лиганинг икки клуби билан плей-офф ўйинларида иштирок этади.

Чемпионат тўпурари бўлишга 20та гол урган "Краснодар" ҳужумчиси Фёдор Смолов асосий даъвогар бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларда 17та тўп киритган "Спартак" вакили Куинси Промес, 16та гол урган "Зенит" ҳужумчиси Халк боришмоқда.


Россия премьер-лигаси. 30-тур. Мусобақа жадвали
21 май 2016. Барча ўйинлар 15:30да (Тошкент) бошланади.

"Урал" - "Кубань"
"Локомотив" - "Мордовия"
"Терек" - "Ростов"
"Динамо М" - "Зенит"
"Уфа" - "Спартак"
"Краснодар" - "Амкар"
"Крилья Советов" - "Анжи"
"Рубин" - ЦСКА



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика