RU

Последние новости

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Бугун "Насаф" ва "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги тақдири ҳал бўлади Новости

Бугун "Насаф" ва "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги тақдири ҳал бўлади

Бугун қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг икки клуби гуруҳ босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

Қаршида "Насаф" клуби ўз мухлислари қаршисида Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини қабул қилади. Бу ўйин соат 16:00да бошланади.

"Пахтакор" эса Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.

Шарқий минтақада ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйнаётган "Шанхай СИПГ" клуби Таиланднинг "Чианграи Юнайтед" клубини ўз уйида қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф ўйинлари фақат битта ўйиндан иборат бўлади ва жавоб учрашувлари йўқ. Барча масала бугун ҳал бўлади. Агар асосий вақтда ғолиб аниқланмаса, қўшимча таймлар белгиланади. Унда ҳам тенглик бўлса пенальтилар сериясига мурожаат қилинади.

Бугунги ўйинларда ғолиб бўлган 8та клуб ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига йўлланма олади.

ҒАРБИЙ МИНТАҚА
16:00 - "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал Файсали" (Иордания) (СПОРТ ТВ LIVE)
18:30 - "Зоб Оҳан" (Эрон) - "Аизавл" (Ҳиндистон)
19:15 - "Ал Айн" (БАА) - "Малкия" (Баҳрайн)
22:00 - "Ал Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) (СПОРТ ТВ LIVE)

ШАРҚИЙ МИНТАҚА
12:30 - "Тианжин Куанжиан" (Хитой) - "Серес-Негрос" (Филиппин)
15:00 - "Кашива Рейсол" (Япония) - "Муантонг Юнайтед" (Таиланд)
15:30 - "Сувон Самсунг" (Жанубий Корея) - "ФЛК Тан Хоа" (Вьетнам)
16:35 - "Шанхай СИПГ" (Хитой) - "Чианграи Юнайтед" (Таиланд)

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика