RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Бугун футбол. "Сурхон" - "Турон" Новости

Бугун футбол. "Сурхон" - "Турон"

Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Термизда "Сурхон" Яйпаннинг "Турон" клубини қабул қилади. Бугун сурхондарёлик мухлислар турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган икки жамоанинг ўзаро баҳсига гувоҳ бўлишади. "Сурхон" 8-тур якунларига кўра, 4 очко билан 13-поғонада бораётган бўлса, ҳали битта ҳам ғалабага эришмаган "Турон" уч очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди. 

Термизликлар шу пайтгача бир мартадан ғалаба ва дуранг қайд этиб, 6 бор мағлуб бўлишди. Тўплар нисбати 3-14. "Турон" ҳисобида эса учта дуранг ва 5та мағлубият бор. Тўплар нисбати 4-12. 

"Сурхон" ўзининг ягона ғалабасини дастлабки турда "Металлург" устидан қўлга киритиб, бунда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Шундан сўнг бу жамоа бир марта дуранг ўйнаб, қолган ўйинларда имкониятни бой берди. Яна бир факт шуки, "Сурхон" қаторасига беш ўйиндан бери фақат мағлубиятга учраяпти. 

"Турон" эса мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаб, 3-турда "Локо" билан дуранг қайд этди. Шундан сўнг яна бешта беллашувда майдонга тушган яйпанликлар икки дуранг ва уч мағлубият қайд этишди. Охирги учта беллашувни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан 1:1 ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум" билан кечган баҳсларда бир хил 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Кўриниб турибдики, бугун Термизда "жанг" бўлади, зеро ҳар икки клубга ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Ва бу ўйинда ким фаворит эканлигини яққол айтиш мушкул.

Сурхон

Нуриддин Хасанов - 68'

Суперлига. Тур 9

19/05/2021, 17:30

0
:
1
Завершен

Турон

45'
90'
68'  Нуриддин Хасанов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика