RU

Последние новости

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912" Новости

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 25-тур учрашувларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Олий лига. 25-тур.
ЛОКОМОТИВ - ҚЎҚОН-1912
16:00. "Локомотив" стадиони
Бош ҳакам
: Ҳасан Рўзиев

Турнир жадвалидаги ўрни
: "Локомотив" 1-ўринда (56 очко), "Қўқон-1912" 15-ўринда (18 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 38 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун курашаётган ва олий лигада қолишга ҳаракат қилаётган жамоаларнинг ўзаро баҳси. Бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Негаки "Локомотив" аввалги икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа "Обод" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Пахтакор"га имкониятни бой берди.

Шундай экан, бугун "темирйўлчилар"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ўз навбатида "Қўқон-1912"га ҳам очко жуда зарур. Чунки қўқонликларни охирги ўринда бораётган "Андижон" билан атиги икки очко ажратиб турибди. Шу боис олий лигада жон сақлаб қолиш учун улар ҳам охиригача кураш олиб боришади.

Факт: "Локомотив" иккинчи давра бошланганидан бери ўз уйида бешта учрашув ўтказиб, шундан тўрттасида ғолиб бўлди. Жамоа фақат "Обод" билан дуранг қайд этди. "Локомотив" ўз уйидаги ўйинларда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. "Темирйўлчилар" ҳисобида 33та гол бор.

Факт: "Қўқон-1912" ҳозирча иккинчи даврада бешта ўйинни сафарда ўтказиб, шундан биттасида ғалабага эришган. Бир бор дуранг ўйнаган бўлса, уч марта мағлуб бўлган. Умуман олганда қўқонликлар мавсум бошидан бери сафарда бир марта ғалаба нашидасини суришган. Жамоа "Андижон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Факт: Қўқон шаҳрида кечган биринчи давра ўйинида "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида зафар қучишганди. Майдон эгалари таркибида Ориф Мамажонов тўп киритган бўлса, меҳмонлар сафида Кахи Махарадзе, Сардор Мирзаев ва Олег Зотеев гол муаллифи бўлишган. Ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локомотив" бу рақибини мағлуб этган. Ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилган ва ягона гол Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика