RU

Последние новости

17:44“Қизилқум” — “Сурхон” (матнли трансляция)  1 17:30АПЛ. "Ноттингем Форест" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  3 15:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сурхон". Превью  0 14:18ФИФА Кенгаши йиғилишида муҳим қарорлар қабул қилинди  5 13:56Хавининг фикрича, у тўп тепган "Барселона" тарихдаги энг буюк жамоалардан бири  19 12:32Оқ уйда калит ёрдамида шаклини ўзгартирадиган соврин тақдимоти бўлиб ўтди  1 12:30Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда"  10 12:19ФИФА президенти Трампга ЖЧ-2026га аталган махсус тўп совға қилди  0 12:00Али Абдураҳмонов: "Бош мураббийимиз тақдим этган имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 11:32Абдулла Бўриев: "Ўзбекистон кубогида кучсиз жамоа йўқ"   1 11:25Ширинбой Абдуллаев: "Ўзимизнинг хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  7 11:00«Рома» футболчиси: «Элдор ҳозир супер формада»  16 10:35Илҳом Ҳамроев: «Мақсадимиз ўзгармаган, бу сафар ҳам фақат чемпионлик учун курашамиз»  0 10:12Гвардиола ҳимоядаги жароҳатлар ва янги келганлар ҳақида фикр билдирди  6 09:45Элдор Шомуродов Клаудио Раньери ҳақида фикр билдирди  9

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ютқазмаган "Бунёдкор" иккинчи даврада ҳали ютмаган "Нефтчи"га қарши

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви билан олий лиганинг 21-турига старт берилади. Ўйин 18:00да бошланади

Турнинг бошқа учрашувлари эртага ўтказилади. Бугун иккинчи давра бошланганидан бери мағлуб бўлмаган "Бунёдкор" ўз майдонида иккинчи даврада ҳали ғалабага эришмаган "Нефтчи" билан куч синашади. 

Жадвалдаги ўрни: "Бунёдкор" 6-ўринда 32 очко, "Нефтчи" 15-ўринда 13 очко. 

Жамоалар орасидаги фарқ клубларнинг олий лигада эгаллаб турган ўрнидан ҳам билиниб турибди. Ҳозирги "Нефтчи"га ҳавас қилиб бўлмайди, чунки жамоа пастки ўринлардан кўтарила олмаяпти, қолаверса, Вадим Абрамов бош мураббий бўлганидан бери "Нефтчи" ҳали ютмади. Иккинчи даврада ҳам шу аҳвол: учта мағлубият, икки дуранг. 

"Нефтчи" мағлубиятлари сабаби фақат ўзида деб ўйлаймиз. Негаки жамоа кучли ўйин кўрсата олмаяпти. Масалан, "Бухоро"га қарши кечган охирги баҳсда ҳам жуда пассив ҳаракат қилади. Гўёки ғалаба керак эмасдек. Тўғри, иккинчи таймда фарғоналиклар ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишга уриниб кўришди, лекин жамоада ўткир ҳужумчининг йўқлиги билиниб қоляпти. 

"Бунёдкор" иккинчи даврада ишончли ўйин кўрсатмоқда. Жамоа беш ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлади ва икки бор дуранг ўйнади. Аммо охирги ўйинда "Бунёдкор"дан очиқчасига омад юз ўгирди. Жамоа Навоийда 2:0 ҳисобида ютаётиб якунда 3:3 ўйнади. Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатоси кўринди, шу боис бугунги беллашувда яна Мурод Зуҳуров сўнгги чизиқни эгалласа керак.

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафарда фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа 7-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, "Нефтчи"да жами ғалабалар сони фақат иккита. Биттаси уйда қўлга киритилган: 1:0, "Обод" устидан. 

Факт: "Нефтчи" иккинчи даврада сафарда иккита ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди. "Пахтакор"дан олтита, "Қўқон-1912"дан учта. 

Биласизми? "Бунёдкор" иккинчи давранинг дастлабки тўртта учрашувида гол ўтказмади, фақат охирги ўйинда "Қизилқум"дан учта тўп ўтказди. Агар бугун "Бунёдкор" зафар қучса, бу Қосимов қайтганидан сўнг жамоанинг олий лигада еттинчи ғалабаси бўлади. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика