RU

Последние новости

23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  5 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  77 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  4 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади Новости

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Навбаҳор" "Андижон" меҳмони бўлади

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади.

Мавсум бошида юқори ўринларни мақсад қилган "Навбаҳор" сафарда "Андижон" меҳмони бўлади. Водий дербиси бўлгани учун бу баҳс ниҳоятда қизиқ кечиши кутиляпти. 

Турнир жадвалида "Андижон" 16 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. "Навбаҳор" эса 22 очко тўплаган ва 6-ўринда боряпти. "Андижон"нинг иккинчи даврадаги натижалари чакки эмас: учта ўйиндан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнади. Айниқса "Андижон"нинг ўтган тур Бекободдан ғалаба билан қайтиши ўзига хос сенсация бўлди. Бугун андижонликлар ўтган турдаги ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қиладилар. 

"Навбаҳор" эса негадир ўзини кўрсата олмаяпти. Бу жамоа Канчельский пайтида анча томошабоп футбол намойиш этарди. Лекин янги мураббий келганидан бери "Навбаҳор" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир ўйинда дуранг қайд этди. 

Бугунги баҳсда томонларнинг имконияти тенг баҳоланмоқда. Албатта, "Андижон" ўз уйида ўйнайди ва уйда деворлар ҳам ёрдам беради деган гап бекорга айтилмаган. Лекин "Навбаҳор" сафарда қандай тўп тепиш кераклигини билади. Қолаверса бу жамоа фақат уч очкони кўзлаб ҳаракат қилса керак. 

18:00. «Андижон» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Равиль Шояхметов, Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика