RU

Последние новости

11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  1 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  7 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  4 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  8 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  3 23:58Шквирин "Андижон"да  3

Бугун футбол. "Бухоро" - "Насаф" Новости

Бугун футбол. "Бухоро" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 7-тур учрашувлари давом эттирилади.

"Бухоро" ўз майдонида "Насаф" билан куч синашади. Мусобақа жадвалида жамоалар ёнма-ён ўринларда боришмоқда. "Насаф" 7 очко билан 8-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бухоро" 6 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда боряпти. 

"Бухоро" шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа сафарда "Қўқон-1912"ни 3:1 ҳисобида этиб мағлуб этиб қайтган. Бошқа ўйинларда жамоа уч марта дуранг ўйнаб, икки бор мағлуб бўлди. 

"Бухоро" бугун кетма-кет учинчи марта ўз майдонида ўйнайди. Аввалги иккита беллашувни "Локомотив" ва "Бунёдкор"га қарши ўтказиб дастлаб мағлуб бўлди ва кейин дуранг қайд этди. Энди бўлса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари яна бир кучли жамоа "Насаф" билан беллашадилар. 

"Насаф" ҳозирча бир текис ўйин кўрсата олгани йўқ. Жамоа бир қарасанг яхши ҳаракат қилади,бир қарасанг ўзига ўхшамайди. Эҳтимол бу "Насаф" футболчиларининг бирмунча ёш эканликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳозирча иккита ғалабага эришган "Насаф" иккаласини ҳам уйдаги ўйинда қўлга киритди. 

Биласизми? "Насаф" сафарда қаторасига иккита учрашувдан бери юта олмаяпти. Жамоа дастлаб "Пахтакор"га, ундан кейин "Андижон"га имкониятни бой берди. Лекин ўтган тур қаршиликлар АГМКни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, яна ўзларини эслатиб қўйишди. Бундан кўриниб турибдики, "Насаф"дан ҳар нарса кутса бўлади. 

2018 йил. "Бухоро" - "Насаф" 1:0 

2017 йил. "Бухоро" - "Насаф" 1:0

2016 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

2015 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

2014 йил. "Бухоро" - "Насаф" 0:2 

Охирги бешта ўйинда қизиқ воқеалар юз берган. Аввалига "Насаф" кетма-кет уч мавсум Бухорода 2:0 ҳисобида зафар қучган. Лекин охирги икки йилдан бери "Бухоро" ўз уйида 1:0 ҳисобида ютиб келяпти. Ҳали дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати 2-6, "Насаф" фойдасига. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика