RU

Последние новости

02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  2 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  2 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2

Бугун футбол. Бекободда охирги иккита ўйинни ғалаба билан тугатган жамоалар баҳси бўлиб ўтади Новости

Бугун футбол. Бекободда охирги иккита ўйинни ғалаба билан тугатган жамоалар баҳси бўлиб ўтади

Бугун олий лиганинг 14-тур баҳсларига старт берилади. Бекободда "Металлург" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.

Қизиғи шундаки, бугун Бекобод шаҳрида охирги икки ўйинни ғалаба билан якунлаган жамоалар ўзаро баҳс олиб боришади. Бундай дейишимизга сабаб, "Металлург" аввалги иккита баҳсда ғалабага эришди. Жамоа ўз майдонида "Насаф"ни, сафарда "Обод"ни мағлуб этди.


"Қизилқум" эса сафарда "Динамо"дан ва ўз майдонида "Машъал"дан устун келди. Иккала ўйинда ҳам навоийликлар ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмади. Ҳозиргача "Қизилқум" еттита ўйинни сафарда ўтказиб, шундан иккитасида ғолиб чиққан. Икки бор дуранг ўйнаган бўлса, уч марта имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 4-7.


Бугунги ўйин "Металлург" учун уйдаги еттинчи учрашув бўлади. Жамоа бунгача уч марта рақибларини мағлуб этган. Бир бор дуранг ўйнаб, икки марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 9-7. 

Биласизми? "Қизилқум" охирги бешта ўйиннинг фақат биттасида мағлуб бўлди. Навоийликлар Тошкентда "Локомотив"дан 0:2 ҳисобида енгилишган. Қолган тўрт учрашувда икки дуранг ва икки ғалаба қайд этилган. 

Биласизми? "Металлург" ҳам охирги беш учрашувнинг фақат биттасида имкониятни бой берган. Жамоа "Олмалиқ"дан мағлуб бўлган. Қолган ўйинларда уч ғалаба ва бир дуранг қайд этилган.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика